Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вилоятлар марказларида ва шаҳарлардаги ташқи ёритиш тизимларни модернизация қилишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси балансидаги мавжуд бўлган ёритиш нуқталарини замонавий электр тежамкор лапаларига алмаштириш ишлари қизғин бормоқда.
– Ҳозиргача туманимиз марказидаги Дўстлик, Фаробий, Булунғур шоҳ кўча, Фозил Йўлдош, Ўзбекистон, Оқтепа, Ҳақиқат, Увайсий, Шароф Рашидов, Сайилгоҳ кўчаларига 9 километрлик масофага электр симлари тортилиб, 250 та Корея давлатида ва ўзимизда ишлаб чиқарилган LED 827-6 русумли прожектор чироқлари ўрнатилди, - дейди туман Ободонлаштириш бошқармаси техника хавфсизлиги муҳандиси Баҳриддин Сайфиев.
Шунингдек, 9 та махсус фото-реле трансформаторлар ўрнатилди. Ушбу транформаторлар орқали электр чироқлари кечки пайтида ёруғлик тарқатади, эрта тонгда эса элекртр чироқлари автоматик равишда ўчади. Бу ишларни амлга оширишда электр-энергетик ходимларидан Жамолиддин Рустамов ва Анвар Мамаражабовларнинг меҳнати катта бўлмоқда. 2019 йилдан бошлаб кичкина ва оралиқ йўл кўчаларга ҳам замонавий электр чироқларини ўрнатиш режага киритилган.
Раббим ҲОТАМОВ.