Янги йил байрами олдидан туманимизнинг чегара олди ҳудудларидаги қишлоқларда туман ИИБ ТЭҚКГ гуруҳи Миллий гвардия, туман ИИБ профилактика инспекторлари, ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан биргаликда “Антитеррор тозалаш тадбири”ни ўтказишмоқда.
Гуруҳ аъзолари тадбир давомида фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аҳолига ноқонуний ўқотар қуроллардан, пиротехника воситаларидан фойдаланмаслик ҳақида тарғиботлар ўтказиш баробарида фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳамда доимий яшаш манзиллари билан ҳам танишишмоқда.
Шу вақтга қадар гуруҳ аъзолари тумандаги Фармонтепа, Хўжамазгил, Муллатўпи ва Қувват қишлоқларида “Антитеррор тозалаш тадбири” ни ўтказишга эришдилар.
Фаррух ХУШВАҚТОВ,
Самарқанд вилоят ИИБ ТЭҚКБ тоғли ва чегарадош
ҳудудлар бўлинмаси бошлиғи, капитан.
Аслиддин МЕЛИЕВ,
Самарқанд вилоят ИИБ ТЭҚКБ тоғли ва чегарадош ҳудудлар
тезкор бўлинмаси тезкор вакили, капитан.