Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида ёшларга оид давлат сиёсатининг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ўтказилган “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик кўрик-танловининг туман босқичида педагогика ва спорт коллежининг “Баркамол авлод” жамоаси биринчиликни эгаллаб, вилоят босқичига йўл олишган эди. Мазкур ҳарбий ватанпарварлик мусобақасининг Тайлоқ туманида бўлиб ўтган вилоят босиқичда ҳам туманимиз вакиллари биринчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлишди.
Эндиликда улар мусобақанинг Республика босқичида иштирок этишади. Иштирокчиларга ватанпарварлик синовининг сўнгги босқичида ҳам омад ёр бўлишини тилаймиз.
Воҳид ЎРОЗАЛИЕВ.