Бугун яшаётган жаннатмакон ўлкадаги қуёшли кунлар, майин шабада, қушларнинг сайраши, ариқдаги сувларнинг шивирлаши-ю, маҳалладаги болаларнинг копток тепишлари, қувноқ овозлари тинчликдан, хотиржамликдан нишона. Аслида ҳам ҳақиқат шу.

КЕЛАЖАКДА АСКАР БЎЛАМАН
Яқинда янги йил байрами арафасида укам Исломбек билан “Ёшлар фестивали” лойиҳаси доирасида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида туман марказида туманимизнинг чегара ҳудудида хизмат қилаётган ҳарбий қисм хизматчилари иштирокидаги тадбирда қатнашдик.
Исломбек аскарларнинг қурол-яроғдан қандай фойдаланиш лозимлиги тўғрисидаги кўргазмали чиқишлари, замонавий зирҳли ҳарбий техникалари ва турли об-ҳаво шароитларига мослаштирилгн кийимларини завқ ва ҳавас билан томоша қилди. Уйга келгач эса етти ёшли укам Исломбек “Опажон мен ҳам келажакда ҳарбий бўлиб, Ватанимни ҳимоя қиламан” деди. Унинг айтган сўзларидан қалбим ларзага келди. Бир неча кун қулоғимдан кетмади.
Шохсанам АБИРҚУЛОВА.