бунинг учун қуйидагиларга амал қилинг:
Қиш фаслида уй-жойни иситишга эҳтиёж кучаяди. Шу боисдан, табиий газ, кўмир, ўтин ёқиб, иситиш чораларини кўрамиз. Агар эҳтиёткорлик билан фойдаланилмаса, улар турли нохушликларга сабабчи бўлиши мумкин. Шу боисдан:
- газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этинг;
- ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланманг;
- иситиш печларининг дудбуронларини тоза ва соз ҳолатда бўлишини таъминланг;
- газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ баллонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кирманг;
- ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
- ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланманг;
- ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларнинг очиқ ва ишчи ҳолатда бўлишини таъминланг.
Хонадонларга ис газини аниқловчи қурилма ўрнатиш тавсия қилинади.
Газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.
Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади. Чунки, бундай пайтда улар ёнғин хавфини келтириб чиқариши, заҳарланишга сабабчи бўлиши мумкин. Бундан сақланиш лозим.
Дилмурод ДЖАББАРОВ,
туман ФВБ бошлиғининг ўринбосари,
П ва НБ бошлиғи, катта лейтенант.