Ризқ-рўзимиз бунёдкорлари бўлган фермерлар ўзларига ажратилган ерлардан унумли фойдаланишиб, баракали меҳнат қилиш эвазига йилдан йилга мўл ҳосил олишиб, даромадларини ҳам ошириб боришаяпти. Бу борада айниқса Орифхон Ҳамзаев етакчилик қилаётган Навоий агрофирмаси фермерлари эришаётган натижалар кишини қувонтиради. Улар учун ҳар бир қарич ер азиз, бўш ер қолдирмай экин экишиб, мўл ҳосил олиш учун бор имкониятларини ишга солишади. Ердан камида икки марта ҳосил олиш улар учун одат. Бу йил ҳам ғалладан бўшаган экинзорларга иккинчи экинларни экишиб, мўл ҳосилни йиғиб-териб олишиб, экинлардан бўшаган майдонларни сифатли шудгорлашиб, яна ғалла уруғини қадаб бўлишди. Уруғ экилган ғаллазорларда ниҳоллар баравж ривожланмоқда.
Бу каби ишларни сифатли бажаришда Усан Пўлатов, Мамадиёр Жўраев, Райим Қаршиев, Аббос Ботиров, Али Ҳасанов, Муҳаммад Алиқулов, Абдуолим Эбоев, Холмурод Азаматов, Абдурасул Эшолиев, Шерали Эшмонов, Алишер Маматқулов, Сирож Алиқулов каби фермерлар бошқаларга ҳамиша ўрнак кўрсатишаяпти.
Эл-юртимиз дастурхонини янада тўкин-сочин қилаётганилғор фермерларга янада куч-ғайрат ва омад тилаб, 2021 йил режаларини ҳам муваффақиятли уддалашларида улкан омадлар ёр бўлишини тилаймиз!
Ф Е Р М Е Р
Фермер! Сенинг ҳар бир ишингдан,
Кўнгли тўлиб севинса халқинг.
Кулиб боққан омад, бахтингдан,
Фахр туйсанг албатта, ҳаққинг.
Боқиб “Балли!” дейиш ҳаққимиз.
Эл меҳри-ла жўшган қалбингга,
Тасаннолар айтар халқимиз.
Ютуқлардан сарбаланд бошинг.
Режа чўтмас, дейсан қувониб,
Тоғлар билан бўйлашар чошинг.
Ҳайрат туяр барча кекса-ёш.
Ўргилай, деб қадоқ қўлингдан,
Омад тилаб ўпади Қуёш.
Меҳнатингдан яшнайди дала.
Гуркирайди, гуллайди ҳаёт,
Зафар саси янграр баралла.
Ризқ-рўзимиз бунёдкори, дер.
Саховатли, сахийсан, яша,
Шон-шуҳратга лойиқсан, ФЕРМЕР!
Ҳамроқул МАҲМУДОВ,
меҳнат фахрийси.