БАҲОР – МЕҲНАТ ФАСЛИ
Ўлкамизда баҳор фасли. Бу фасл гўзаллик, яшиллик, муҳаббат, гуллар фасли деб мадҳ этилади шоирлар тилида. Ҳақиқатдан ҳам баҳорда еру-кўк ўзгача чирой очиб, боғу-роғлар чамандай гулларга, қирлар лолаю-қизғалдоқларга бурканади. Олам ўзгача мафтункор чирой касб этадики кўзлар қувнайди, диллар яйраб завқ оласан киши. Шу билан бирга баҳор меҳнат, яшнатиш фасли ҳамдир. Баҳорда далаларда иш бошланиб уруғ қадаш, яъни кузги мўл-кўл ҳосил учун шу фаслдан яхши ният билан ишга киришадилар. Ёшу-кекса қўлида кетмон, режасидаги экинларни тез ва соз экиб олишга шошилишади. Бу албатта ризқ-рўзимизнинг тўкин бўлишини таъминлайди. Бу борада туманимиз фермерларининг астойдил қилаётган меҳнатлари ҳам таҳсинга лойиқдир. Фермерлар ерга эгалик қила бошлаганидан сўнг ўзларига билдирилган ишончни оқлашда ибрат кўрсатмоқдалар. Айниқса “А.Навоий”, “Ҳ.Олимжон”, “Хўжамазгил”, “Килдон” агрофирмаларига қарашли фермерлар баҳорнинг илк кунларидан бошлаб эртаги экинларни қулай фурсатлардан фойдаланиб экишга муваффақ бўлишди.

Ҳамроқул МАҲМУДОВ.