Туманимизнинг Мингтепа МФЙ ҳудудидаги паст-баланд тепаликлардан иборат бўлган жойда хитойлик ишбилармонлар ташаббуси билан 2019 йилда Хитой “Бешбармоқ ғишт заводи”га асос солинди. Асосан Хитой технологияси асосида қурилган бу ғишт заводи йилига 40 миллион дона пишган ғишт ишлаб чиқаради.


- Ғишт заводимиз жорий йилнинг январь ойида ишга тушди, - дейди Хитой “Бешбармоқ ғишт заводи” директори Чен Чонг Жоу. - Маҳаллий аҳолидан 70 нафар киши доимий иш билан таъминланди. Ишчиларга қулай шароитлар яратилди. Улар иссиқ овқат ва махсус иш кийимлари билан таъминланди. Ҳозирча юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган пишиқ ғиштларни Самарқанд ва Жиззах вилоятининг қурулиш ташкилотларига етказиб бераяпмиз.Раббим ҲОТАМОВ.