Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро суди томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида 1686 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 2330 та ёки 644 тага кам) фуқаролик ишлари тамомланган. Шундан 1337 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 1829 та ёки 492 тага кам) даъволар қаноатлантирилган, 218 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 292 та ёки 74 тага кам) даъволар рад қилинган, 104 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 150 та ёки 46 тага кам)аризалар кўрмасдан қолдирилган ва 27 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 59 та ёки 32 тага кам) фуқаролик ишлари иш юритишдан тугатилган. Тамомланган ишлар бўйича 2 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 20 та ёки 18 тага кам) хусусий ажримлар чиқарилган.
Шунингдек, туманлараро судда 2020 йилнинг 9 ойи давомида 435 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 535 та ёки 100 тага кам) аризалар бўйича суд буйруқлари чиқарилди. Шундан 299 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 394 та ёки 95 тага кам) вояга етмаганларга алимент ундириш, 93 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 102 та ёки 9 тага кам) та иш ҳақини ундириш,
40 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 39 та ёки 1 тага кўп) солиқ қарздорлигини ундириш, 3 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида йўқ) электр энергиясидан фойдаланганлик натижасида вужудга келган қарздорликни ундириш билан боғлиқ ишларни ташкил этади. Умумий қилиб айтганда бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 тага камайган.
40 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 39 та ёки 1 тага кўп) солиқ қарздорлигини ундириш, 3 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида йўқ) электр энергиясидан фойдаланганлик натижасида вужудга келган қарздорликни ундириш билан боғлиқ ишларни ташкил этади. Умумий қилиб айтганда бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 100 тага камайган.
Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар бўйича кўрилган ишлар сони 2020 йилнинг 9 ойи давомида 425 тани (2019 йилнинг 9 ойи давомида 577 та ёки 152 тага кам) ташкил қилди. Никохдан ажратилган оилалар, яъни даъво қаноатлантирилган талаблар сони 2020 йилнинг 9 ойи давомида 231 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 299 та ёки 68 тага кам)ни ташкил қилади. Никоҳдан ажратишга асос бўлмаганлиги сабабли даъво рад этилган ишлар сони жорий йилнинг 9 ойи давомида 156 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 202 та ёки 46 тага кам)ни ташкил қилган бўлса, ярашган оилалар сони 14 та (2019 йилнинг 9 ойи давомида 16 та ёки 2 тага кам)ни ташкил қилади.
Умуман, жорий йилнинг 9 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оилаларнинг ажралиш сони 152 тага камайган.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариш ва ноқонуний қурилган қурилмаларни буздириш билан боғлиқ Булунғур тумани бўйича жами 183 та ишлар кўрилди. Шундан 170 та даъволар қаноатлантирилиб, қарийб 14 гектар ер майдонларини туман ҳокимлиги заҳирасига ёки фермер хўжаликларига қайтариш белгиланган, 13 та даъволар кўрмасдан қолдирилган.
Туманлараро суди томонидан ўтказилган тадбирлар ва умумлаштиришлар бўйича киритилган тақдимномалар натижасида процессуал қонун нормаларини қўллаш амалиёти бўйича ижобий натижаларга эришилди.
2020 йилнинг 9 ойи давомида давлат фойдасига дастлабки ундирилган давлат божлари 335.996.877 сўмни (2019 йилнинг 9 ойи давомида 510.465.179 сўм) ташкил қилган бўлса, суд ҳал қилув қарорлари билан 658.961.483 сўм (2019 йилнинг 9 ойи давомида 681.492.125 сўм) ундириш белгиланган.
2020 йилнинг 9 ойи давомида жами кўриб тамомланган 1686 та фуқаролик ишларидан 592 таси ёки 35,1 фоизи (2019 йилнинг 9 ойи давомида 2330 та ишлардан 817 таси ёки 35,1 фоизи) сайёр суд мажлисларида кўрилган.
Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2020 йилнинг 9 ойида никоҳдан ажратиш ишлари нисбатан камайганлиги, уй-жой ва ер низолари билан боғлиқ ишлар ҳам камайганлигини кўришимиз мумкин. Бу шундан далолат берадики, туманда маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли билан ишлаш, уларнинг хуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бир мунча яхшиланди. Эндиликда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳар бир оилани таҳлил қилиб, уларнинг никоҳдан ажралишига олиб келган омилларни аниқлаб, келгусида бу каби ҳолатларни олдини олиш чораларини кўриб боришлари лозим бўлади.
Ж.ФАЙЗУЛЛАЕВ,
Фуқаролик ишлари бўйича
Жомбой туманлараро судининг раиси.