Ишёқмас, бировнинг ҳақидан хазар қилмайдиган, қарғишдан қўрқмайдиган кимсалар жисмоний меҳнат билан шуғулланмасдан содда, ишонувчан, софдил кишиларни топиб ишончига кириб, лозим бўлса сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, товламачилик йўли билан моддий бойлик орттиришни афзал билишади. Инсоф ва диёнатни йўқотган бундай товламачиларнинг охир-оқибат жиноятлари фош бўлиб, қонуний жазосини олишади.
Д.Р. Ҳам ана шундай товламачилардан. Сохта блогер Д.Р. ҳам товламачилик йўли билан фуқароларнинг мулкини қўлга киритиш билан шуғулланиб келган. У жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатларни содир этишни талаб қилиш ва ноқонуний бойлик орттириш мақсадида фойдаланиб, блогер сифатида расмий рўйхатдан ўтмаган бўлсада, ўзини блогер сифатида таништириб, 2020 йилнинг май-июль ойларида ижтимоий тармоқларга“Булунғур деҳқон бозори” МЧЖ фаолияти бўйича 3 марта танқидий ва нотўғри маълумотлар киритган ҳолда мақолалар ёзиб, уни оммага ошкор этмаслик эвазига “Булунғур Деҳқон бозори” МЧЖ раиси И.С. дан товламачилик йўли билан ўзининг номига очилган пластик пластик картасига пул маблағлари ўтказиб беришни талаб қилиб, 2020 йил июль-август ойларида жами 980.000 сўм пулларни пластик картасига ўтказилишига эришган.
Бундан ташқари Д.Р. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран жабрланувчи учуцн сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни талаб қилиш, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида фойдаланиб, 2020 йилнинг август ойида “Булунғуртумангаз” филиали СУГ фаолияти бўйича ижтимоий тармоқларга бир маротаба танқидий ва нотўғри маълумотлар киритган ҳолда мақолалар ёзиб, кейинчалик яна салбий мазмундаги мақолалар ёзиб, уни оммага ошкор этмаслик эвазига “Булунғуртумангаз” филиали мутахассиси С.Ҳ. дан товламачилик йўли билан ўзганинг номига очилган пластик картасига пул маблағлари ўтказиб беришни талаб қилиб, 2020 йил 10 август куни 300.000 сўм пулларни ўзганинг пластик картасига ўтказишга эришган.
Қинғир ишнинг қийиғи қирқ кунга ҳам қолмасдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан фош этилди. Бундан ташқари Д.Р. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран жабрланувчи учуцн сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, ўзгадан мулкини ёки мулкий ҳуқуқни топширишни талаб қилиш, ноқонуний бойлик орттириш мақсадида фойдаланиб, 2020 йилнинг август ойида “Булунғуртумангаз” филиали СУГ фаолияти бўйича ижтимоий тармоқларга бир маротаба танқидий ва нотўғри маълумотлар киритган ҳолда мақолалар ёзиб, кейинчалик яна салбий мазмундаги мақолалар ёзиб, уни оммага ошкор этмаслик эвазига “Булунғуртумангаз” филиали мутахассиси С.Ҳ. дан товламачилик йўли билан ўзганинг номига очилган пластик картасига пул маблағлари ўтказиб беришни талаб қилиб, 2020 йил 10 август куни 300.000 сўм пулларни ўзганинг пластик картасига ўтказишга эришган.
Жиноят ишлари бўйича Булунғур туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида томонлар фикрини эшитиб ва иш ҳужжатларини таҳлил қилган ҳолда судланувчи Д.Р. га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топиб, унга ЖКнниг 57-моддасини қўллаб, 4 (тўрт) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. Судланувчи Д.Р. қилмишига яраша жазосини олди. Қилмиш-қидирмиш деб шуни айтсалар керакда.
Т.ҚОДИРОВ,
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят
судининг судьяси.
Ғ.НЕГМАТОВ,
Ғ.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлаври бўйича Булунғур туман
судининг раиси.