Туманимиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида ҳарбий хизматчилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида профилактик тадбир ташкиллаштирилди.
Тадбирда Самарқанд вилояти ДХХ Чегара Кушинлари харбий хизматчилари Икболжон Рузибоев, Сардорбек Отакулов ва Самарканд шаҳар ҳарбий прокуроратура ходимлаои иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга ҳуқуқбузарлик жинояти тушунчалари тўғрисида батафсил тушунтириб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси “Жиноят кодекси”нинг тегишли моддалари хусусан давлатга карши жиноятлар харбий хизматни уташга карши жинойатлар коррупция ва катор тегишли моддаларни шарҳлаб ўтилди ва катнашчилар томонидан берилган хукукий саволларга жавоб бериб утилди.
Б.ТЎЙЧИЕВ,
харбий хизматчи