Мамлакатимизда ҳуқуқий йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида сайлов тизимини янада такомиллаштириш, бунда Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини жорий этиш, шу асосда Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратиш ҳамда уни шакллантириш, шунингдек ундан фойдаланишда идоралараро ўзаро ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.
Яқинда 9-сон мусиқа ва санъат мактабида туман фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда туманда навбатдаги сайловлар жараёнига тайёргарлик босқичларини аниқ даражада амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Шу асосда тумандаги 4 та секторнинг ҳар бирида 10 тадан ишчи гуруҳлар ташкил этилгани таъкидланиб, уларнинг вазифалари яна бир бор аниқ белгилаб берилди.
Йиғилишда сўзга чиққан вилоят ИИБ масъул ходими Рашид Раҳимов кун тартибидаги вазифаларни бажариш жараёнида ишчи гуруҳлар аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда ҳудуд профилактика инспекторлари нималарга эътибор қаратишлари лозимлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. Бунда тегишли ҳужжатлар билан ишлашда аниқлик бош масала экинлиги таъкидланди.
Ўз мухбиримиз.