Давлатимиз томонидан оилани мустаҳкамлаш, баркамол авлодни вояга етказиш, ажримлар олдини олиш борасида кенг кўламли ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ФҲДЁ бўлимлари учун ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, никоҳланувчи ёшлар саломатлигини муҳофаза қилиш долзарб масала сифатида белгиланган. Бундан кўзланган мақсад жисмонан ва маънан баркамол авлодни тарбиялаш, уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, Конституциямизда оила масалалари қандай қамраб олинганлиги ҳақида барчага тушунча беришдан иборат.
Ёшлар билан ишлашга авваллари унчалик эътибор қаратилмасди. Бугунги кунда ажримлар сони камайиш ўрнига аксинча, кўпайиб бормоқда. Шунинг учун бўлимимизга никоҳдан ўтиш учун ариза берган йигит-қизларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари, тиббий кўрикнинг аҳамияти хусусида тушунча беришга жиддий ёндашиляпти. Келинг, бир неча йиллик ажримлар сони ва келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиб кўрайлик.
Кўп ҳолларда келиннинг онаси ўзаро тортишувлар натижасида қизини ажратиб олишга уринишларини кўриш мумкин. Илгари халқимизда турмушдан қайтган фарзандини уйида сақлаб ўтириш орият саналган. Ҳозирги кунда эса ўзбек халқига хос бўлмаган фазилат, яъни турмушга чиққан фарзандига насиҳат қилиш ўрнига қизиққонлик билан қараётган кишилар сони афсуски, ортиб бормоқда. Фақат бугина эмас, балки, турмуш ва ҳаётда ҳар хил вазиятлар, синовлар юзага келиши мумкин.
Ўтган 2017 йилда 1986 та никоҳ ва 186 та ажримлар қайд этилган. Оилавий ажримларнинг яна бир қанча сабаблари ўрганилганда эр-хотин, қайнона ва келин ўртасидаги ўзаро келишмовчилик, ёш оилада келин ёки куёвнинг чет давлатга ишлаш мақсадида кетиб, бошқа шахслар билан яшаб юриши каби омиллар ҳам оилавий муносабатларнинг барҳам топишига сабаб бўлмоқда. Буларнинг негизида иқтисодий, ижтимоий ва психологик муаммолар мавжуд. Ёмон томони, оилалар бузилиши натижасида ўртада ярим етим бўлиб қолаётган вояга етмаган фарзандлар аросатда қолади. Турмушдан ажраган аёлларимиз фарзандини боқиш учун пул ишлаб топишга ҳаракат қилади. Ҳар хил меҳнатга ҳам иложсизликдан ўзини бахшида қилади. Улар орасида ёмон йўлларга кириб кетаётганлари ҳам учраб туради. Натижада, ёш фарзанд қаровсиз қолади ва тарбиясида жиддий нуқсонлар кузатилади. Эътиборсиз қолган бола кўп вақтини кўчада ўтказади, ҳаёт йўлларида адашади, безорилик ёки жиноят содир қилади.
Оила - давлат ичидаги кичик бир давлатдир. У қанчалик мустаҳкам бўлса, давлат ҳам шунчалик кучли бўлади. Ота-оналар ва оила қурувчи ёшлар эса ҳар томонлама мукаммал ва чуқур ўйлаб, ёши улуғ кишилар билан бамаслаҳат иш қилишлари талаб этилади.
Ажримлар сони қачон камаяди? Бунинг учун хонадонига келин туширадиган, фарзанд ўстириб, қиз чиқараётган кишилар оила қурувчи ёшларга ниҳоятда эътиборли бўлиши ҳамда ФҲДЁ бўлими томонидан уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, суҳбат ўтказилиши фойдадан холи бўлмайди.

Маҳбуба МУРТАЗОЕВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.