Фуқаролар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар орасида спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда автотранспортни бошқариб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этишаётганлари ҳам кам эмас. Бу билан улар аввало, ўз соғликлари ва хавфсизликларини хавф остига қўйиш баробарида ўзгаларга ҳам зиён етказишмоқда. Ҳуқуқбузарларга қонуний чора кўриш жараёнида жабрланувчиларга етказилган зарар тўлиқ қопланганлигини, судланувчининг содир этган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ҳамда суддан қонуний енгиллик беришликни сўраганлигини инобатга олиб, суд ҳайъати судланувчига нисбатан ҳуқуқбузарлик моддаси санкциясида назарда тутилган жазодан ҳам камроқ жазо тайинламоқда.
Жойларда ўтказилаётган сайёр суд йиғилишларида ҳам фуқароларга автотранспорт воситаларини бошқариш чоғида спиртли ичимлик истеъмол қилиш ҳайдовчида хушёрликни йўқотиб, ўзига, йўловчиларга ҳамда автотранспортга катта зиён етказилиши тўғрисида тушунтирилмоқда. Шунингдек, қонунга киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида ҳамда ҳуқуқбузарга уч йилгача транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан бирга амалдаги энг кам иш ҳақининг ўн баробаргача жарима жазоси тайниланаётганлиги ҳам уқтирилмоқда.
Зафар ХОЛИҚУЛОВ,
Жомбой туман маъмурий суди раиси.