Қўшни Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Олимпиада чемпиони Даулет Турлиханов кубоги учун ўтказилган халқаро “Олтин гран-при” турнирида туманимиз полвони Мўминжон Абдуллаев 130 килограмм вазнда гиламга чиқиб, барча рақибларни мағлуб этди. У финалда Россиялик Виталий Шур устидан ғалаба қозониб, фахрли 1-уринни эгаллади. Байроғимиз қабул қилинган кун - 18 ноябрда ғолиб полвонимиз Ўзбекистон байроғини яна бир бор юқорига кўтарганлиги юртдошларимиз фахрига фахр қўшди.
Шароф МАМАТҚУЛОВ.
Суратда: булунғурлик полвон Мўминжон Абдуллаев (юқорида чапдан иккинчи) мусобақа шоҳсупасида.