Ўқитувчи деганда, кўз ўнгимизда, бир улуғ зот, қўлимиздан ушлаб, ёзишни, ўқишни ўргатган мўътабар инсон гавдаланади. Ҳа, ҳақиқатан устоз улуғ, устоз муқаддас.
Лекин айрим ҳолатлар инсон дилини хира қилиши турган гап. Ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини ОAВда ёритади. Чунки, мақсад - халқимиз ахборотларни мана шу газетадан олади. Телевидениеда томоша қилади. Радиода эшитади. Ижтимоий тармоқларни кузатади. Буларнинг барчаси оммавий ахборот воситаларидир.
Ҳар доим йил охири ва янги йил бошида туман, республика газеталари учун обуна мавсуми бошланиши ҳеч кимга сир эмас. ''Газетага обуна бўлишни унутмадингизми?''. Бу сўзлар газета саҳифаларидан жой эгаллайди. Ташкилотлар, мактаблар, ҳокимликлар газетага обуна бўла бошлайди. Лекин айрим ''ўқитувчилар''да ''обуна'' бўлишга норозиликни кўраяпмиз. Хўш, айтингчи, республика миқёсида бонг урилаётган, ОAВ га тўртинчи ҳокимият деб қаралаётган бир пайтда, газетага бўлган бу ''беписандлик''ни қандай тушуниш мумкин? Йил бошида айрим "ўқитувчилар"нинг "Биз газетага обуна бўлмаймиз'' каби ҳайқириқлари бот-бот эшитилади. Aммо мана шу "жарчи'' ўқитувчилар йил ўртаси (июнь ,июль)га келганда, "Мен мақола чиқаришим керак, ''устама учун'' деб редакцияда ҳозиру-нозир бўлиб қолишмоқда. Ваҳоланки, шу ''ўқитувчи"нинг ёзган ''чала'' мақоласида 20 дан зиёд орфографик хато топилади. Ёки ''Менинг мақола ёзишга вақтим йўқ, лекин мақолам чиқиши шарт'' деб, оғзида сақич билан, қўлидаги елпиғичини кибор билан елпиллатиб туришади. Хўш, бу ўқитувчининг матбуотга бўлган беписандлигими? Aлбатта замон шиддат билан одимламоқда. Ўзи шундоқ ҳам молиявий тарафдан қийналаётган редакциялар газетани ўз вақтида обуначиларга етказаётганининг ўзи бир қувонарли ҳолат эмасми? Мақолалар тайёрлаш, ахборот тўплаш, босмахоналарда газета босишга кетган вақт, таҳририятдаги макет ишлаш жараёни, газета чиққач тарқатиш, бу жараёнларга албатта ходимлардан кўз нури ҳамда машаққатли меҳнат талаб қилинади. Газета босмахона томонидан бепул босиб берилмайди. Ҳар бир газета сонига қанча маблағ талаб қилинади. Тарихга муҳрланаётган айни замонимиз янгиликлари, ахборотларни одамларимиз газетадан ўқишаяпти. Лекин юқоридаги ''ўқитувчилар''нинг ''эрка''ликларини, очиқ ҳақиқат, молиявий тарафга бориб тақаладиган газета кўтармайди. ''Ҳар бир ўқувчига равон ўқишни, иншо ёзишни ўргатган'' деб, шеърларда мадҳ этилаётган ўқитувчи, наҳотки онлайн дарсларни, ўтказган тадбиру, тўгаракларини қоғозга муҳрлай олмаса? Балки, Халқ таълими ўқитувчилар ўртасида ёзги таътил вақтида ''Иншолар танлови''ни ўтказса, нур устига аъло нур бўлармиди? Чунки, барча ташкилотлар фаолияти ОAВда ёритилганидек, мактаблар фаолияти ҳам газета, телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритилади. Бу замон талаби. Битта туманда 70-80дан зиёд мактаблар бор. Ўқитувчиларнинг фаолияти билан халқимиз газета ҳамда ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимизда танишади. Газетани, қўйингки, барча ОAВни тўғри тушуниб, улар билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган ташкилот, мактабларимиз билан мақтансак арзийди. Aммо айрим ўқитувчиларнинг ОAВга бўлган бу хатти-ҳаракатлари газета таҳририятларида ҳам турли дилхираликларга сабаб бўлмоқда. Майли, ўқитувчи фаолиятини оққа туширсин, электрон алоқага чиқсин, лекин ҳеч нарса ёзмасдан ёки бўялган 20 (ҳатто ундан ҳам кўп) орфографик хатоси бор икки варақ ''ёзма иш'' билан халқни таҳририятдагилар сиз сабаб алдолмайди.
Бугун Президентимиз қўйган талаб асосида ўқитувчи ўз фаолиятингизга уйғоқ кўз билан ўзи баҳо бериши, камчилик-хатоларини кўзгуда кўра туриб вақтида тузатиши керак. Чунки, бугуннинг ўқитувчиси шундай бўлиши шарт! Зеро, ўқитувчи эртамиз эгалари учун кулгу бўлиши, ўғил-қизлар улардан андоза олиши керак.
Ўқитувчи газета билан ишлашни ўрганиши шарт бўлган давр айни мана шу-кун, бугун! Шундай кун келди! Чунки, газетада айнан сизнинг фаолиятингиз нафақат бугунги кунга, балки тарихга муҳрланади. Бунга (обунага) фалокат деб қарайдиган ''ўқитувчи'' балки, ҳар қандай ташкилот ходими, қўйингки ҳар бир инсон , кўп эмас бир неча йилдан кейин ҳозирги фаолиятини ҳеч бир ОAВдан, халқимиз қалбидан топа олмайди. Чунки шахсан ўзим 30 йилча олдин чиққан газетани кўзим билан кўрганда, ўша йиллар ўз ташкилотидаги фаолиятини ёритган ходимнинг мақоласини ўқиб, тирик тарихга гувоҳ бўлганда очиғи ҳайратланганман.

Лобархон БАЗАРБАЕВА,
журнaлист.
журнaлист.