Бу мавзуга қайтиб, яна баъзиларнинг “тинчи”ни бузиш ниятида эмасмиз
Ҳар йили бошланадиган “эски-дард” - обуна мавсуми аллақачон ёдимиздан кўтарилиб кетди.
Бугун босма нашрларга бўлган эҳтиёж бир қадар камайганлигини эътироф этамиз. Майли, ахборот-коммуникация тараққиёти даврида қайсидир соҳа, шу соҳада фаолият юритаётган мутахассислар олами ҳам жиддий синовга дуч келмоқда. Бу муаммодан кўз юммаган ҳолда ўзининг асрий тарихи ва анъаналарига эга бўлган босма нашрларни беихтиёр қўл силтаган ҳолда ёпиб юбораверамизми?
Бу саволга ҳеч бир масъул ва мутассадди шундай бўлади, деб жавоб қайтара олмаслиги аниқ. Бироқ, оммавий ахборот воситаларининг энг қадимий тури ҳисобланган босма нашрларга бўлган эътиборнинг сусайиши - бугун бўлмаса эртага “шундай бўлади”, деган жавоб олиниши турган гап. Тўғри, бозор иқтисодиёти ҳар бир соҳани ўз “қиличи”дан ўтказмоқда. Қилич дамига дучор бўлаётганларнинг бошида босма нашрлар турибди. Ҳозирга қадар босма нашрларни сақлаб қолишнинг ҳаёт синовидан ўтмаган мажбурий обуна усулига амал қилиняпти. Бунинг бир қатор сабаблари бор. Энг аввало, босма расмий нашрлар — у ҳокимлик, сиёсий партия, тармоқ ёки хусусий нашр бўлмасин, уни молиялаштириш муаммосини ҳал этишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилмаган. Тўғри, адади юқори бўлган нашрларда молиявий муаммолар ҳам кам бўлади. Аммо, ҳокимликлар тасарруфидаги давлат газеталарининг бугунги молиявий аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди.
Давлат газетаси ҳисобланган босма нашр борки, бугун “ўз кунини ўзи кўриш” билан овора. Бир амаллаб обуна пулини нохолис обуна уюштирувчилардан ундирса ҳам катта гап. Бошқа даромад манбаи деярли йўқ. Шундай экан бу нашрларни маҳаллий ҳокимликлар тасарруфида сақлаб туришнинг нима кераги бор? Ҳокимликлар муассис сифатида ўз нашрини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимига эга эмас экан, бу ерда қандай маъно ва мантиқ бор? Сиёсий партияларга давлат томонидан маблағ ажратилади. Агар, ўша партия раҳбарияти истаса, бу маблағнинг бир қисмини ўзи муассис бўлган газетани молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтириши мумкин. Тармоқ ва хусусий нашрларда ҳам унинг муассисининг ўз нашрига бўлган муносабатига боғлиқ. Фойда бўлса хусусий нашр яшайди, бўлмаса... Кейинги йилларда ўнлаб хусусий нашрлар молиявий қийинчилик туфайли фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Ҳатто, “Даракчи”, “Бекажон”, “Ҳордиқ” каби бақувват хусусий нашрлар ҳам бугунги кунга келиб, ўз ададини бир неча бараварга камайтириб юборди.
Обуна муаммоси сиёсий партиялар, тармоқ ва хусусий нашрлардан кўра давлат нашрларига кўпроқ тегишлидир. Негаки, давлат нашрининг қўшимча молиявий манбаси йўқ. Муассис эса имконият топиб, нашрни молиявий жиҳатдан соғломлаштиришнинг йўлини излаш ҳақида ўйламайди. Фақат, шунча минг нусха обунани уюштирсак, газетани сақлаб қоламиз, деган тушунча муассисларнинг хаёлини чулғаб олган. Ҳолбуки, газетани молиялаштиришнинг йўл-йўриқларини излаш ҳақида бош қотиргимиз келмайди. Бугун ўзича бақувват бўлган газета борки, фақат ададининг кўплиги - обуна тизими яхши йўлга қўйилганлиги туфайли яшамоқда.
Сиёсий партиялар, тармоқ ва хусусий мақомга эга бўлган босма нашрларнинг бу борадаги муаммоларини ҳал этишдан давлат газеталари олдидаги муаммоларни ҳал этишнинг мушкул тарафлари кўпроқ кўзга ташланади. Бу йилги пандемия шароитида обунани ташкил этиш ҳақида аминманки, ҳеч ким ҳали ўйлаб ҳам кўргани йўқ. Аксарият газеталар мухбирлари, ҳатто муҳаррирлар ҳам ўзларига янги иш топиш илинжида юришибди. Агар мамлакатимиздаги 800 дан ортиқ босма нашрлар пандемия туфайли мушкул аҳволга тушиб қолса, аҳвол қай тарзда давом этишини кўз олдингизга келтиринг. Бу нашрларда хизмат қилаётган минглаб ижодий ва техник ходимлар бир “қўл силташ” туфайли ишсиз кўчада қолиши ҳеч гап эмас!
Давлат газеталарини сақлаб қолиш учун маҳаллий ҳокимликлар бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим, деб ўйлайман. Ижтимоий соҳаларга ажратилаётган, бандма-банд тақсимланадиган маблағнинг бир қисмини нега таҳририят эҳтиёжи учун йўналтириш мумкин эмас? Агар, бунинг иложи бўлмаса, амалдаги қонунчилигимизга тегишли ўзгартиришлар киритиш керакдир, балки.
Келаси йил учун обуна мавсуми бу сафар катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Негаки, бюджетдан сарф-харажатлари қопланадиган соҳаларнинг аксариятида бугун фаолият тури тўхтаган ёки янгича усулда давом эттирилаяпти. Мактабга бормаётган ўқитувчидан, пандемия шароитида жонини гаровга қўйиб ишлаётган шифокордан бугун қайси юз билан обунани талаб этиш мумкин? Қолаверса, бирон-бир соҳа йўқки, “гуллаб-яшнаётган” бўлсин! Ихтиёрий обунани ташкил этиш ҳам энди осон бўлмайди. Шундай шароитда газета чиқиши, соҳа ходимлари ўз фаолиятларини давом эттириш учун нима қилмоқ керак, деган савол ўртага ташланади. Бу саволга қандай жавоб топамиз, қандай амалий чора кўрамиз?
Кимдир газеталарни ёпиш керак, дея муаммога нуқта қўйишга шошилади. Кимдир асрлар бўйи халқимизнинг маънавий мулки бўлиб келган газеталарни ёпиш адолатдан эмас, деб эътироз билдиради. Хуллас, бу муаммо чуқурлашиб, кўпчилик ўртасида мунозарага сабаб бўлмоқда.

Қувондиқ ХАЛИЛОВ.