Ҳар бир обуначи тумандаги муҳим воқеалар тафсилотини ўрганувчи
ва газетанинг эртанги кунига пойдевор яратувчидир
Барча матбуот нашрлари қатори "Булунғур ҳаёти" газетасига ҳам 2019 йил учун обуна бошланди. Обуна ишларининг уюшқоқлик билан ташкил этилиши газетанинг келгусида тўлақонли фаолият кўрсатиши, туманимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётини батафсил ёритиб бориш имконини беради. Демак, ҳар бир газетхон газетамизга обуна бўлиш билан уни қўллаб-қувватлаган, эртанги кунига мустаҳкам пойдевор яратишга ҳисса қўшган, давлатимиз миқёсида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг жойлардаги ижроси мазмун-моҳиятидан тўлароқ хабардор бўлган ҳамда бу муҳим воқеаларга хайрихоҳ эканлигини амалда намойиш этган бўларди. Шунингдек, агар газета обунаси талаб даражасида амалга ошса газетанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, давр талаби даражасида юксалишига имкон яратилади.
Шунга эришиш керакки, газетамиз тумандаги ҳар бир меҳнат жамоаси, таълим ва ҳунар масканлари, газетасевар юртдошларимиз хонадонларига етиб борсин.
2019 йил учун "Булунғур ҳаёти" газетасига обунани расмийлаштириш бевосита таҳририятнинг ўзида, шунингдек Почта-алолка тармоғи ҳамда "Матбуот уюшмаси" туман бўлимида олиб борилаяпти.
Газетанинг таҳририят томонидан белгиланган йиллик обуна нархи - 90000 сўм.
Почта-алоқа тармоғи ҳамда "Матбуот уюшмаси" туман бўлими томонидан тарқатиш харажатлари таҳририят белгилаган обуна баҳосига қўшилиши мумкин.
Газетанинг нашр индекси – 420.