Суд остонасига қадам кўяётган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат ҳукм топаётганига, инсон ҳақ-ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлигига ишонч ҳосил қилмоқда. Мамлакатимизда одамларнинг судма-суд эшик қоқиб боришига, туманма-туман суд идорасини ахтариб сарсон саргардон юришига чек қўйилди. Давлатимиз раҳбари томонидан “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони юқоридаги муаммоларнинг ечими бўлди.
Ушбу Фармонга кўра 2021 йил 1 январдан суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча муҳим ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Ушбу Фармонга кўра 2021 йил 1 январдан суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қанча муҳим ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Жумладан, вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатьий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция судлари ташкил этиладиган бўлди.
Таъкидлаш жоизки, маъмурий ишлар билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўрадиган судлар битта бўлиб, турли чалкашликларга сабаб бўлаётган эди. 2021 йил 1 январьдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилиши, бу борадаги муаммоларга барҳам беради

Фармонда яна бир муҳим масалага ўрин ажратилган бўлиб, яъни судларда жиноят ишларини кўриш чоғида ишни суд мажлисида кўришдан олдин, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилинишиниянада кучайтириш ва тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида дастлабки эшитув институтижорий этилмоқда.
Яна бир муҳим масала, 2021 йил 1 январдан бошлаб судьялар ва суд ходимларининг моддий таъминоти тўлиқ давлат бюджетига ўтказилиши ва уларнинг иш ҳаққи оширилиши белгиланган бўлиб, бу албатта судьяларнинг ва суд ходимларининг мустақиллигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Мазкур фармоннинг муҳим жиҳати шундаки, унга кўра суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини оширишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармонида суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган бир нечта устувор вазифалар акс этган.
Судларда ишни кўриб чиқиш босқичлари янада соддалаштириш орқали самарали суд тизимини яратиш белгилаб ўтилди.
Хусусан:
-суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш;
-туман судларининг қарорларини вилоят судлари томонидан, вилоят судларининг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Олий суднинг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида кўриб чиқиш;
-апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқиш;
-Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарларининг протестига кўра кассация тартибида кўриб чиқиш жорий этилади.

Биз Президентимиз ташаббуси билан халқимиз манфаатлари йўлида ўтказилаётган бу борадаги кенг қамровли ислоҳатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда одил судловни амалга оширишда, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда зиммамизга юклатилган улкан ва маъсулятли вазифани бажаришга астойдил ҳаракат қиламиз.
Т.ҚОДИРОВ,
Жиноят ишлари бўйича
Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд вилоят судининг судьяси.
Г.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича
Г.НЕГМАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича
Булунғур туман судининг раиси.