2020 йилда туманнинг 2-сектори ҳудудида амалга оширилган ишлар
Туман прокуратураси томонидан секторда иш сифатини ошириш ҳамда вазифалар ижросини таъминлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
2020 йилнинг ўтган 12 ойида “Эсонтурди”, “Каттақишлоқ-1”, “Кичик Килдон” МФЙлар ҳудудидаги 6,5 километр қишлоқ ички йўлларига шағал тош, Элобод-Деҳқонобод-Мизаариқ маҳаллаларини туман маркази билан боғловчи асосий йўлга 1 километр асфальт ётқизилди ҳамда “Килдон”, “Кичик Килдон”, “Эсонтурди”, “Каптархона”, “Саховат”, “Қирқшоди”, “Элобод”, “Каттақишлоқ-1” маҳаллалари ҳудудидаги 2-даражали асосий йўлкуз-қиш мавсуми олдидан асфальт қопламалари билан таъмирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги топшириғига асосан Президент Администрациясининг “Ёшлар билан ишлаш жараёнида амалга оширилган ишлар юзасидан” ахборот тақдим этиб бориш сўралган.
2-сектор томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатга лаёқатли ишсиз аъзолари бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ҳар бир маҳаллада ёшлар билан учрашувлар ўтказиш орқали уларнинг кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммолари юзасидан берилган саволларига жавоб бериб, тегишли чоралар кўриш энг устувор вазифалар этиб белгиланган.
2-секорда ёшлар сони 8534 (туманда 32032) нафарни ташкил этади. Шундан 6118 нафари (71,6 фоиз)нинг бандлиги таъминланган, 426 нафари (5 фоиз) бандлиги таъминланмаган. 582 таси (6,8 фоиз) ташқи ва ички мигрантларни, 78 таси (0,9 фоиз) имконияти чекланганларни, 468 таси (5,4 фоиз) бола парвариши билан банд ёш аёлларни, 19 таси (0,2 фоиз) жазо муддатини ўтаётганларни ва 843 таси (9,8 фоиз) норасмий банд ёшларни ташкил этади.
Ўтган 2020 йилда 2-сектор раҳбари томонидан 24 маротаба ёшлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларда 518 та ёшлар иштирок этишди, 40 та мурожаат қабул қилиниб, 30 тасига тушунтириш берилди, 10 таси ижобий ҳал этилган.
Жумладан, “Килдон” МФЙда яшовчи Ф.Мирзаева, “Саховат” МФЙда яшовчи О.Мусурмоноваларнинг ёшлар билан учрашувларда қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, “Деҳқонобод” МФЙда яшовчи З.Зайниддинов ҳамда “Меҳржон” МФЙда яшовчи Ж.Исломовларнинг мурожаатларига тушунтиришлар берилганлигини мисол тариқасида келтириб ўтишимиз мумкин.
Бундан ташқари, 2020 йил декабрь ойида туман 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда 7 маротаба “Сайёр қабул”лар ўтказилган бўлиб, 45 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи 426 ёшларлардан 448 та мурожаатлар қабул қилинган.Шундан 2-сектор ҳудудидаги 9 та маҳаллаларда яшовчи ёшлардан 32 та мурожаатлар қабул қилиниб, 17 таси ижобий ҳал этилган ва 15 тасига тушунтириш берилган.
Шунингдек, инвестиция дастурига асосан, қисқа муддатда 2-сектордаги “Қирқшоди” маҳалласида қиймати 2 миллиард 169 миллион сўмлик “Ёшлар меҳнат гузари” комплекси фойдаланишга топширилиб, ушбу мажмуа негизида гўзаллик салони, акфа эшик-ромлар ишлаб чиқариш цехи, умумий овқатланиш шохобчаси, интернет ва компьютер хизматлари ҳамда савдо дўконларида 25 нафар ёшлар иш билан таъминланган.
Уйма-уй юриш, ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш, “Сайёр қабул”лар ва сектор штабига келиб тушган мурожаатлар асосида “Килдон” МФЙ ҳудудида 1 та, “Кичик Килдон” МФЙ ҳудудида 1 та, “Эсонтурди” МФЙ ҳудудида 1 та, “Мирзаариқ” МФЙ ҳудудида 1 та, “Каттақишлоқ-1” МФЙ ҳудудида 1 та, жами 5 та сув иншоотлари ва 14 километр қувурлари таъмирланганлиги ҳамда сектор ва фуқаролар ташаббуси билан “Элобод” маҳалласида 2 та янги сув иншооти қурилиб, 2,5 километр тармоқ тортилган.Бундан ташқари,шахсан прокурорнинг ташаббуси билан “Каптархона” МФЙдаги эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган ичимлик сув иншооти таъмирланиб, “Ҳожиқулон” қишлоғининг энг сўнгги уйига қадар 1,5 километр масофага сув тармоғи тортирганлиги натижасида ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари яхшиланишига эришилди.
Шунингдек, “Каптархона” МФЙда бўлиб ўтган “Сайёр қабул”да фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга асосан, 40 йилдан буён фойдаланилиб, таъмирланавериб яроқсиз аҳволга келиб қолган электр трансформатори ўрнига сектор ва фуқаролар ҳашар йўли билан янги трансформатор ўрнатиб берилди.
Бундан ташқари, “Сайилтепа” МФЙда яшовчи Артиқова Севара фарзандининг қон саратони (оқ қон) касаллигига чалинганлиги, оиласида моддий етишмовчилик мавжудлиги сабабли дори-дармон сотиб олиш учун пул маблағи сўраб қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилиб, ҳомийлар ва сектор томонидан 1 миллион 500 минг сўм пул маблағлари, “Килдон”да яшовчи Ўрозалиевага Ойнисага эшитиш мосламаси топширилиб, Мирзақулова Кимёнинг кўз касаллиги вилоят кўз касалликлари шифохонасида бепул даволаб берилди ҳамда Тоҳирова Бувражабнинг оёқ қисмида оғир турдаги суяк емирилиши касаллигини даволаш учун ордер олиб берилди.
Президентимизнинг 5 та ташаббуслари ижроси юзасидан ёшларни ҳар томонлама баркамол ривожлантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ишбилармонликка фаол жалб қилиш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, имтиёзли кредитлар асосида “Килдон” МФЙ ҳудудида 1 та 75 ўринли замонавий давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ва 6-сонли мактабгача таълим ташкилотининг собиқ “Саноат” касб-ҳунар коллежи биносида 100 ўринли филиали ташкил қилиниб, фойдаланишга топширилган. Узоқ йиллардан буён фаолият юритмасдан қолган “Каттақишлоқ-1” МФЙдаги 180 ўринли 21-сонли ва“Деҳқонобод” МФЙдаги 120 ўринли 29-сонли мактабгача таълим ташкилотлари янгидан қурилаётган бўлса, тадбиркор Ш.Ачиловга 15 йил муддатга 4 миллиард 770 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиб, 200 ўринли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти замон талабларига мос равишда қурилмоқда.
“Қирқшоди”, “Килдон”, “Деҳқонобод” МФЙларида 3 та сунъий қопламали стадион фойдаланишга топширилди.
“Килдон” МФЙда жойлашган Булунғур Саноат касб-ҳунар коллежи биносида ёзги болалар оромгоҳи ташкил қилинган.
Ўтган 2020 йил давомида сектор аъзолари билан бириктирилган ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5633-сонли “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларидан келиб чиқиб, 2-секторнинг ҳар бир хонадонларида уйма-уй юриб ўрганиш ишлари тасдиқланган режа-жадвал ва намунавий саволномалар асосида ташкил қилинган. ва 2020 йилнинг ўтган даврида 48975 нафар аҳоли истиқомат қилаётган 14 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 7436 та хонадонлардан 1432 таси ўрганилиб, уларда аниқланган 24 та муаммоларнинг 8 таси қаноатлантирилиб, 16 тасига тушунтириш берилган.
Хусусан, “Мехржон” маҳалласида яшовчи Рўзиқулов Саматнинг моддий ёрдам олишда, “Қирқшоди” МФЙда яшовчи Умрзоқов Бахтиёрнинг фарзанди У.Маманазаровга ногиронлик нафақаси тайинлашда ва Абдурашидов Искандар, Артиқов Қобил, Аҳмедов Олимбойларнинг газ баллон олишда, “Мирзаариқ” МФЙда яшовчи Аҳмедов Ҳусниддиннинг дори-дармон олишда ҳамда “Деҳқонобод” МФЙда яшовчи Саримсоқов Носир ва Соатов Рауфларнинг газ баллон олишда вужудга келаётган муаммолари ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилган.
Шунингдек, сектор аъзолари томонидан ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар хатлови ўтказилаётган бўлиб, ушбу тадбирларда аниқланган 52 та муаммолардан 21 таси ижобий ҳал этилиб, 31 тасига тушунтириш берилган.
2020 йилнинг ўтган 12 ойида 2-сектор штабига 15 та мурожаат Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган талабларга асосан рўйхатга олиниб, уларнинг кўриб чиқилиши натижасида 9 таси ижобий ҳал қилиниб, 5 тасига тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, шахсан прокурор иштирокида фуқароларни қабул қилиш ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида карантинга қадар ҳафтада бир маротаба “Сайёр қабул”лар ташкил этилган бўлиб, ушбу ўтказилган “Сайёр қабул”лар жараёнида 89 та мурожаат келиб тушди. Улардан 47 таси ижобий ҳал этилиб, 32 тасига тушунтириш берилган ҳамда 10 таси кўриб чиқилмоқда.
Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида тадбиркор Ш.Қаюмовга “Турон банк” вилоят филиали томонидан 450 минг АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, сиғими 1100 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган музлаткич қурилиб, фойдаланишга топширилди ҳамда ушбу тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига “Меҳржон” МФЙ ҳудудидан замонавий ускуналар билан жиҳозланган юқори даражадаги сифатли тиббий хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга бўлган “NAJOD MED” хусусий клиникаси қурилиб, фаолият юритиб келмоқда.
Шунингдек, 2-сектор ҳудудидаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ва унинг таркибидаги 142 та қишлоқ ва кўчаларда мавжуд турар ва нотурар-жой биноларини тартибга солиш, коммуникация тармоқлари, маиший хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини янгилаш ва таъмирлаш, фуқароларни оммавий тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда яшаш шароитларини яхшилаш бўйича самарали ишлар бажарилмоқда.
2020 йил бошидан буён аҳоли ва деҳқон хўжаликлари томорқаларидан самарали фойдаланиш масаласида олиб борилган ишлар натижасида сектордаги 750 гектар томорқа майдонларида экин ва дарахт кўчатлари экилиб, куз мавсумига келиб, экинларни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш ҳамда кейинги йил ғалла ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишди.
2-сектор томонидан «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширган манзилли ишлар қайд этиб борилмоқда.
Хусусан, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 2-секторда 563 та камбағал оила рўйхатга олинган бўлиб, ушбу рўйхат шакллантирилганда бу оилаларнинг ижтимоий ҳолати ўрганилган ва тоифалар (боқувчисини йўқотган, ногирон, якка-ёлғиз яшовчи кексалар, кўп фарзандли оилалар, пандемия ва узоқ муддатдан қайтганлиги сабабли муҳтож бўлиб қолганлар)га ажратилган.
“saxovat.argos.uz” сайтининг 2020 йил 10 июндан кейинги янгиланган шаклига киритилган ёрдамлар қуйидагиларни ташкил этмоқда, яъни: рўйхатга олинган 563 та ёрдамга муҳтож оилаларда истиқомат қилувчи 635 та оила аъзоларнинг 634 таси (99.8%) нинг бандлиги таъминланиб, 292 та оилаларга 46 миллион 561 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 6 тасига 640 минг сўмлик дори-дармон воситалари, 14 тасига 32 миллион 550 минг сўмлик чорва (5 та қорамол, 1 та қўй, 5 та оилага парранда, 3 та оилага қуён), 9 тасига 1 миллион 823 минг сўм нақд пуллар берилиб, 4 тасининг 1 миллион 170 минг сўмлик коммунал тўловлари тўлаб берилди ҳамда 25 тасига 71 миллион 329 минг сўмлик бошқа ёрдамлар кўрсатилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли Қарори билан 94 та оилага 1 миллионсўмдан, жами 94 миллион сўм пул маблағлари тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 400 та оиланинг 1884 нафар аъзоси учун 414 миллион 480 минг сўм пул маблағлари белгиланган режага мувофиқ тўлиқ тарқатилиб, “saxovat.argos.uz” сайтига киритилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сонли Қарори асосида 480 та оиланинг 929 нафар 0-16 ёшгача бўлган ҳар бир аъзосига 500 минг сўмдан, жами аъзосига 464 миллион 500 минг сўм пул маблағлари тарқатилди.
«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида 563 та оилаларга кўрсатилган ёрдамлар натижасида улардан 355 тасининг моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари билан камбағал оилалар сафидан чиқарилди.
Ҳозирда “Темир дафтар”да қолган оилалар сони 208 тани ташкил этмоқда.
Кўрсатилган ёрдамларни “Темир дафтар” ва “Saxovat.argos.uz” ахборот тизимининг янгиланган шаклига киритиш ишлари давом эттирилмоқда.
Келгусида эҳтиёжманд оилаларни доимий иш билан таъминлаш, имтиёзли кредит маблағлари ва субсидиялар ажратиб бериш, иссиқхона қуриб бериш, мотокультиваторлар олиб бериш, чорвачиликка ихтисослаштириш ва ўзини-ўзи банд қилиш бўйича чора–тадбирлар олиб борилмоқда.
Туман 2-секторига бириктирилган 14 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бугунги кунда 30ёшдан юқори бўлган аёллар статистика бўйича 7573 нафарни ташкил этган. Аёллар “Темир дафтар”и хатлови бўйича уйма-уй юриш натижасида ҳақиқий ҳолат ўрганилганда, 7440 нафар аёллар рўйхати хатловдан ўтказилди. Шулардан 7209 нафар хотин-қизлар намунавий электрон базага киритилди, 187 нафари чет давлатларда, 43 нафари эса ички мигрантлар эканлиги аниқланди.
Ўрганиш давомида 571 нафар хотин-қизларнинг 818 та муаммоси мавжудлиги аниқланиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли Қарори талабларига мос келадиган 90 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб, 39 нафарининг муаммолари ижобий ҳал этилди.
Масалан, “Меҳржон МФЙда яшовчи Яқубова Холиданинг касбга ўқитишни сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, 2-сон касб-таълим мактабида бепул, стипендия олиб ўқиши имкони яратилиб, ҳозирда тикувчилик касбини ўрганганлиги, “Килдон” МФЙда яшовчи Ўрозалиева Ойнисага эшитиш мосламаси топширилиб, Мирзақулова Кимёнинг кўз касаллиги вилоят кўз касалликлари шифохонасида бепул даволаб берилганлиги ҳамда Тоҳирова Бувражабнинг оёқ қисмида оғир турдаги суяк емирилиши касаллигини даволаш учун ордер олиб берилган.
Бундан ташқари, 2-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар статистика бўйича 9578 нафарни ташкил этган. “Ёшлар дафтари” хатлови бўйича уйма-уй юриш натижасида ҳақиқий ҳолат ўрганилганда улар 8534 нафарни ташкил этди..Улардан 7546 нафар ёшлар намунавий электрон базага киритилган бўлиб, 528 нафари чет давлатларда, 54 нафари ички мигрантларни ташкил этганлиги сабабли анкета сўровномаси тўлдиришнинг имкони бўлмади.
Ўрганиш давомида 7546 нафар ёшларнинг 880 та муаммоси мавжудлиги аниқланиб, 14 нафарининг муаммолари ижобий ҳал этилди. Масалан, Килдон МФЙда яшовчи Намозов Фурқат 2-сонли умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси вазифасига ишга жойлаштирилди.
Сектор фаолиятини сифатли ташкил этиш мақсадида тадбирлар давом эттирилмоқда ва натижаси ҳақида белгиланган муддатларда ҳисобот бериб борилиши таъминланади.
Собиржон САИДОВ,
туман прокурори,
2-сектор раҳбари.