у инсон ҳуқуқларини ҳимоялайди
Мамлакатимизда кенг қамровли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси, Жиноят ижроия кодексларига қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бунга кўра жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкум ва маҳкумаларга кўплаб енгилликлар яратиб берилмоқда. Қолаверса, муҳтарам Президентимиз томонидан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Фармонга мувофиқ қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларини бажариш юзасидан маъсул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- халқаро ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тавсияларини амалга оширишга қаратилган миллий ҳаракат режалари (“Йўл хариталари”) нинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
- қонунчилик ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарнинг тавсияларини бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаб ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
- Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини бажариш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва фуқаролик жамияти инстутлари билан самарали ҳамкорликни амалга ошириш.
Ҳужжат билан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегиясини амалага ошириш бўйича “Йўл харитаси”, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ҳамда қарорларини кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Фармонга мувофиқ:
а) инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Миллий стратегияси ва “Йўл харитаси”нинг амалга оширилиши юзасидан:
мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради;
доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотни ўз веб-сайтига жойлаштириб боради;
ҳар чракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумот киритади;
ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминлайди;
б) “Йўл харитаси”да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар марказга тақдим этади. Бунда вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбари “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан жавобгардир.
в) Миллий стратегия ва “Йўл харитаси”нинг ижро ҳолати юзасидан хар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида вазирлик ва идораларнинг ахбороти тингланади.
У.НЕЪМАТОВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий судининг
судья ёрдамчиси.
И.ЯХЁЕВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий
судининг архивариуси.