Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини муносиб нишонлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлашдаги самарали фаолияти ҳамда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг хотираларини абадийлаштиришда ташаббускорлик ва шахсий намуна кўрсатганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи ҳамда Самарқанд вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси томонидан “Булунғур ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Ғуломжон ЎРОЛОВ ташаккурнома билан тақдирланди.
Жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий жараёнларни газета саҳифаларида кенг ёритиб бораётганлиги учун ҳамкасбимиз Ғ.Ўроловни ушбу ташаккурнома билан қутлаб, ижодий ишларига улкан зафарлар тилаб қоламиз.