ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ ХАБАР ҚИЛАДИ
102 ОИЛАГА ҚЎШИМЧА ДАРОМАД ИКМОНИ ЯРАТИЛДИ
Туманда камбағалликни камайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида рўйхатга олинган 2106 нафар оилаларга уч ой давомида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан бирга улар турмушида ижобий ўзгариш қилиш мақсадида бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбалари яратиш орқали бугунги ижтимоий мураккаб вазиятдан чиқишларига кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда олиб борилаётган ишлар натижасида “Мароқанд сифат” МЧЖ томонидан ўзига бириктирилган 102 нафар оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмлик 2 тадан, жами 204 та қўй тарқатиш белгилаб олинди. Карантин талабларидан келиб чиқиб, аҳолини бир жойга тўпламаслик мақсадида босқичма-босқич олиб борилаётган жараёнда бугунги кунга қадар “Нурли йўл” маҳалласига 78 та, “Булунғур” маҳалласига 2 та, “Булунғурариқ” маҳалласига 6 та, “Оқтош” маҳалласига 6 та, “Исори Ўроқли” маҳалласига 4 та, “Янгиқўрғон” маҳалласига 6 та, “Ўроқли” маҳалласига 40 та, жами 142 та қўй тарқатилди.
ЭЗГУ ИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишлар туманимизда давом этмоқда. Жумладан, 15-16 июнь кунлари тумандаги 1000га яқин оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, бу оилаларнинг бугунги мураккаб ижтимоий вазиятдан чиқиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаи яратиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, бу оилаларнинг бугунги мураккаб ижтимоий вазиятдан чиқиб кетишларига кўмаклашиш мақсадида уларнинг бандлигини таъминлаш, қўшимча даромад манбаи яратиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
ЁШЛАР – ҲАЁТ ҲИМОЯЧИСИ...
14 июнь – Халқаро донорлар куни муносабати билан ўтказилган акция доирасида турли соҳа вакиллари ёрдамга муҳтож инсонлар учун қон топширмоқдалар. Жумладан, ушбу акцияда бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимидаги фаол ёшлардан 40 нафари иштирок этишиб, ўз ташаббуслари билан донорлик вазифасини бажардилар.
- Биз ёшлар ҳар бир масалада фаол, керак бўлса тарғиботчи бўлишимиз зарур. Кимгадир ёрдамимиз тегса, биз ёшлар фақат хурсанд бўламиз, - дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Камолиддин Ғаппаров.

БУЮМ БОЗОРИ ХАРИДОР ЧОРЛАЙДИ
Карантин муносабати билан “Булунғур буюм бозори” савдо комплекси ҳам вақтинча фаолият юритмаётган эди. 15 июндан савдо комплекси ўз фаолиятини бошлади. Бозор ҳудудига киришда “Дезинфекция туннели”, оралиқ масофани кўрсатувчи белгилар ўрнатилган, кириш ва чиқиш жойлари алоҳида белгиланган. Бозор ҳудудида сотувчилар томонидан ҳам барча санитария-гигиена чоралари кўрилган ҳолда фаолият юритишлари лозимлиги белгиланган.
ВАТАН ОСТОНАДАН БОШЛАНАДИ
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишчи гуруҳи аъзолари Муҳтарам Бўриева ва Гулжамол Асқарова, шунингдек, вазирликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайёра Жумаева Булунғурда бўлишди.
Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Каптархона", "Қирқшоди", “Элобод” маҳаллаларидаги жами 10 та хонадонда бўлишиб, "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла" тамойили асосида хонадонларда олиб борилиши лозим бўлган бирламчи муҳим масалаларни муҳокама этишди.
Мазкур тамойил асосида оилаларга улкан моддий ёрдам кўрсатиш эмас, оддийгина хонадон саранжом-саришталигини тарғибот қилиш, лозим бўлса, имкониятдан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик вакиллари иштирокида ёрдам кўрсатиш лозимлиги тушунтирилди.
- Ватан остонадан бошлангани каби, ободлик ҳам аввало хонадондан бошланади. Обод хонадонлар сони кўпайса обод кўча, улар жамланиб обод маҳалла яратамиз, - дейди ишчи гуруҳ аъзоси Гулжамол Асқарова.

ҚОНУН ИЖРОСИ - ШАРТ
"Давлат тили ҳақида"ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ғ.Шаманов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси A.Шокировлар томонидан ташқи рекламалар мазмунини "Давлат тили ҳақида"ги Қонун талабларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида тумани марказидаги тадбиркорлик билан шуғулланувчи обектларидаги ташқи ёзувлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар юзасидан тадбиркорларга тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда уларни қисқа фурсатларда бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Белгиланган муддатларда қайта ўрганиш ишлари олиб борилиши, ўзгартириш кузатилмаган ҳолатда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилиши тўғрисида ҳар бир тадбиркор огоҳлантирилди.