“САҲОВАТ ВА КЎМАК” ЛОЙИҲАСИ СТАРТ ОЛДИ

Жумладан, “Мароқанд сифат” МЧЖ томонидан 100 та оила ҳомийликка олиниб, мазкур оилаларга бир миллион сўмдан ёрдам маблағлари етказиб берилди. Ҳомийлик маблғини илк бор олган оилалар бу каби эътибордан мамнун.
Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” марказий шаби томонидан ўтган икки кун давомида “Меҳржон”, “Улуғбек”, “Булунғур”, “Амир Темур”, “Мингчинор” маҳаллаларидаги рўйхатга олинган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Штаб томонидан маҳаллаларга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатилиш жараёнлари давом этмоқда.