Туманимиздаги 358 нафар кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга моддий-иқтисодий аҳволини тиклаб олишга ёрдам сифатида Президентимиз ташаббуси билан 1 миллион сўмдан нақд пул тарқатилди.
- Бу хайрли иш туман “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан амалга оширилди, Президентимизнинг оталарча ғамхўрлигидан бошимиз осмонга етди, - дейди ҳаяжон билан “Ниёзмат” МФЙ фуқароси Мақсуда Қобилова. - Оиламизда уч нафар фарзанларим - Аъзамжон, Азимжон ва Гулчеҳралар вояга етишмоқда. Келгусида бу фарзандларим мустақил юртимиз учун астойдил меҳнат қилишади. Бу борада оиламизга, фарзандларимга маҳалла оқсоқоллари яқиндан ёрдам беришмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-сонли фармойишига кўра “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси қошида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил этилиб, миллий ва чет эл валюталарида ҳисоб рақами очилди.
Шу боис туманимизда “Саховат ва кўмак” жамғармаси рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан коронавирус пандемияси ва унинг иқтисодий-ижтимоий оқибатларини юмшатиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир мунча ишлар амалга оширилди. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг 2020 йил 8-майдаги 36/1-сонли қарорига асосан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган ва вақтинча ишсиз оилаларнинг 129 нафарига кундалик истеъмоли учун зарур бўлган озиқ-овқатлари олиб бериш мақсадида “GUL0MJ0N SUПЕРМАРКЕТ” МЧЖга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамига келиб тушган 40 миллион (қирқ миллион) сўм маблағ кўчириб берилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилалар рўйхатида бўлган “Ғўбдин” МФЙ фуқароси Мафтуна Кўчимовага қорамол олиб бериш мақсадида “Орифжон Мустафоқулов чорваси” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига 6 миллион ( олти миллион) сўм кўчириб берилди. Шунингдек, Амир Темур МФЙ фуқароси Инобат Суюновага соғлигини тиклаб олиши учун 8600042309521481 ҳисоб рақамли пластик карточкасига 300 минг (уч юз минг) сўм ўтказиб берилди. Бундан ташқари “GUL0MJ0N SUПЕРМАРКЕТ”МЧЖ томонидан 85 нафар эҳтиёжманд ва ногиронларлиги бўлган оилаларга 8100600 сўм қийматидаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
“Булунғур” маҳалласи ҳудудидаги Спитамен кучаси 51-уйда яшавчи фуқаро Гулнора Эралиеванинг уй-жойини таъмирлаш мақсадида ушбу фуқаронинг пластик картасига 1 300 000 сўм маблағ моддий ёрдам сифатида кўчириб берилди.
“Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги Тумановул қишлоғида яшовчи, эҳтиёжмандлар рўйхатида турувчи фуқаро Улуғбек Исоқовнинг ўқиш шартномаси учун (контракт) 1 000 000 сўм ёрдам тариқасида тўлаб берилди.
Бугунги кунга қадар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларидан туманимиздаги 363 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлганлар ва вақтинча карантин сабабли ишсиз қолган оилаларга беғараз ва манзилли ёрдамлар кўрсатилди.
Мавсум бошидан жами тушум 159.8 миллион сўм бўлиб, шундан 79.091 миллион сўм чиқим қилинган. Айни пайтда ҳисобимиздаги маблағ 80.709 миллион сўмни ташкил қилади. Бу маблағлар ҳам эҳтиёжмандлар учун кўмак тариқасида берилади.
Абдунаби МАЛЛАЕВ,
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди
Булунғур туман бўлинмаси раиси..