СУВНИНГ ҲАР ТОМЧИСИ ҚАДРЛИ
Сув – олий неъмат. Инсон бир ҳафта овқатсиз яшаши мумкин, лекин сувсиз бир кунини ҳам тасаввур қилолмайди. У ҳаёт манбаи сифатида ер юзидаги энг мўл модда саналади. Она сайёрамизнинг 70 фоизи сув билан қопланган бўлиб, бу неъмат суюқ, қаттиқ (муз) ва газ (сув буғи) шаклидаги ягона кимёвий бирикма.
Сувнинг ҳар томчиси қадрли. Саҳролардан ўтган карвонларда минг-минглаб йўловчилар сувга ташна бўлиб ҳаёт билан хайрлашганига тарих гувоҳ. Шундан хулоса чиқарган ва ушбу бебаҳо неъматдан тежаб-тергаб фойдаланган инсон бани одамдир. Ҳаётнинг ўзи ҳам, башариятнинг бутун иқтисодий фаолияти ҳам сув ресурсларидан фойдаланиш билан узвий боғлиқ. Сув ресурслари ҳолатининг кўрсаткичларидан бири – бу турли мамлакатлар ва минтақаларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган сув таъминоти кўрсаткичидир. Дунёнинг кўплаб минтақаларида тоза сув танқислиги мавжуд. Океанларнинг заҳиралари жуда катта, аммо аслида ер шари океанларга қараганда 10-12 баравар кўп сувга эга. Денгиз суви жуда тўйимли моддаларга бой. 1 куб сантиметр сувнинг таркибида 1,5 грамм протеин ва бошқа витаминлар бор.
Бундан ташқари, сайёрамизда мавжуд бўлган деярли барча сув ичиш учун яроқли эмас. Биз фақат 3 фоиз сувни истеъмол қилиш имконига эгамиз, холос. Сув жуда қимматли манба, лекин биз уни исроф қиламиз, аямасдан заҳарли моддалар, ахлатни ташлаб ифлослантирамиз. Қани диёнат?
Ҳар йили 22 март куни БМТнинг Атроф-муҳит ва ривожланиш бўйича конференциясининг (1992 йил, Рио де Жанейро) қарори билан дунё бўйлаб сув муаммоси, тоза сувдан фойдаланишнинг аҳамияти, шунингдек, тоза сувдан барқарор фойдаланиш усулларини оммалаштириш мақсадида Сув куни нишонланади. Бонг уриладики, сувни тежанг, унинг қадрига етинг ва ҳоказо...
Лекин, истеъмол ошиб, сув ресурслари камайиб бораётган бир пайтда биз инсонлар ушбу неъматга нисбатан бешафқат муносабатда бўлмаяпмизми? Буни бошдан дўппини олиб қўйиб яна бир бор ўйлаб кўришнинг вақти етмадимикин?
Етди... Фақат онгни ишлатиш керак, энди. Дунёдаги ҳар қандай мамлакат учун сув ресурслари нафақат аҳоли, саноат ва қишлоқ хўжалиги учун сув манбаи, балки ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили ва пировардида бутун минтақадаги экологик вазиятни ушлайдиган мувозанатдир. Аҳолини зарур ва сифатли сув билан таъминлаш муаммоси энг муҳим ва глобал аҳамиятга эга. Бизнинг давримиздан олдин ҳам Аристотел тоза сувдан оқилона фойдаланиш ва уни маиший эҳтиёжлар учун ишлатиладиган сувдан ажратиш зарурлигини таъкидлаган. Ҳозирги вақтда республикамизда 55 та сув омбори фаолият кўрсатмоқда. Улардан 30 таси Амударё ва 25 таси Сирдарё ҳавзасида. Шунингдек, Ўзбекистонда 500 та табиий кўл ва 1444 та булоқ мавжуд. Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, 200 йилда асосий манбалардаги сувнинг сифати 2019 йилга нисбатан деярли ўзгармади ва асосий қисми тоза ва ўртача ифлосланган II вa III синф сувларига тушди.
Маълумки, Ўзбекистонда ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг 80 фоизи ер ости тоза суви, қолган 20 фоизи ер усти манбалари ҳисобидан қопланади. Сув сифатини таъминлаш учун сув манбаларининг учдан икки қисми норматив талабларга жавоб бермайди. Сифатсиз сувдан фойдаланиш оқибатида одамларнинг касаллиги 4-5 баравар ошди. Ўзбекистон учун ер ости чучук сув манбалари вужудга келган ҳудудларнинг тозалиги ва сув таъминотининг пасайишидан ҳимоя қилиниши муҳим аҳамиятга эга.
Дунёнинг кўплаб минтақаларида кенг тарқалган тоза сувнинг танқислиги, аста-секин йўқ бўлиб кетиши ва чучук сув заҳираларининг камайиши, ирригацион ҳаракатлар ҳажмининг кўпайиши сув ресурсларидан комплекс режалаштириш ва оқилона фойдаланишни талаб қилади. Бундай интеграциялашган ёндашув бир-бирига боғлиқ бўлган чучук сув ҳавзаларининг барча турларини, шу жумладан ер усти ва ер ости сувларини қамраб олиши ва сув билан боғлиқ миқдорий ва сифат жиҳатларини инобатга олиши керак.
Шу ўринда бир гап. Сардоба аҳолиси бошига тушган бахтсизликлар ҳар бир ўзбекни бефарқ қолдирмади. Табиий офатлар дунёда жуда кўп учрайди ва рўй бермоқда, бундан аҳоли ҳамда бутун минтақалар аҳолиси ва иқтисодиёти жиддий зарар кўраётгани ҳам рост. Сирдарё ҳавзасидаги замонавий сув хўжалиги комплекси барча сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш учун ишлаб чиқилган бўлиб, Сирдарё ва унинг ирмоқларида жойлашган кўплаб гидротехник иншоотлар орқали сув ташишни, сув омборидаги сув оқимини айлантиришни, сув истеъмолчиларини сув билан таъминлашни, электр энергияси ишлаб чиқаришни, ишлаётган сувни ҳисобга олиш ва сифатини назорат қилишни таъминлайди. Сардобадаги воқеаларга республика аҳолисининг муносабати шуни кўрсатдики, халқимизга хос бўлган раҳм-шафқат, меҳр-оқибат, қийинчиликларга дуч келганларга ёрдам беришга тайёрлик бу сафар ҳам ўзини намойиш қилди. Айни пайтда тошқин содир бўлган жойда ўпирилган тўғоннинг чап ва ўнг қирғоғида интенсив ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнга юзлаб малакали мутахассислар ва мингдан ортиқ махсус техника жалб қилинган. Республикада ер ости ва ер усти тоза сув манбаларини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бундай ишларнинг кўлами кенг. Масалан, 2002 йилдан буён саккизта дарёнинг (Қашқадарё, Зарафшон, Чирчиқ, Сурхондарё, Норин, Қорадарё, Амударё ва Сирдарё) сувни муҳофаза қилиш ва қирғоқ зоналарини аниқлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди ва улар бўйича Вазирлар Маҳкамаси саккизта қарор қабул қилди. Мазкур дарёларнинг сувни муҳофаза қилиш зоналарида 247 та хавфли объектлар аниқланиб, улардан 219 таси ҳимоя зоналаридан ташқарига кўчирилди. Қонунбузарларга эса чоралар ҳам кўрилмоқда. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари томонидан 2020 йилда саккизта дарёда ўтказилган рейдлар натижасида ер ости чучук сув манбалари ҳудудида қонунбузилишлар аниқланган ва 355 кишига 12,3 миллион сўм миқдорида жарима солинган.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича республикада улкан ишлар олиб борилмоқда. Пахта, гуруч ва беда каби сув талаби кўп бўлган экинлар ўрнига кам сув талаб қиладиган экинлар – дон, полиз ва бошқа экинлар экиш салмоғи кўпайтирилди. Натижада, 80-йилларга нисбатан республика бўйича сув олиш йилига 64 дан 52 миллиард кубометрга камайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилиши таркибидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш турлари ва унинг истеъмоли янги қонунчилик даражасида тартибга солинмоқда.
Сувдан махсус фойдаланишга рухсат беришнинг янги тартиби ўрнатилди, сув истеъмол қилиш чекловлари кучайтирилди ва ҳатто сув истеъмолчилари учун, айниқса, суғоришда ва ҳоказоларда маълум чекловлар жорий этилди. Буларнинг барчаси миллий сув хўжалиги ва суғориладиган ерларни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга ёрдам беради. Шундай қилиб, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш нуқтаи назаридан республикада сувдан чекланган фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш принципи жорий этилди, сув чиқариш жойларида ўлчаш станциялари қурилмоқда, бундан ташқари, сув етказиб бериш учун тўлов жорий қилинмоқда.
Сўнги 10 йил ичида сув секторига 1 миллиард доллардан ортиқ чет эл инвестициялари жалб қилинди ва ирригация ва дренаж тизимларини тиклаш, насос станциялари ва сув иншоотларини қайта жиҳозлаш бўйича 20 та йирик лойиҳа амалга оширилди.
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш сув қонунчилиги принципларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва табиий сувларнинг ифлосланишдан ҳимоясини кучайтириш учун саноат сув таъминоти тизимларида тозаланган оқава сувлардан қайта фойдаланиш бўйича техник ечимлар ишлаб чиқиш керак. Сўнгги йилларда қишлоқ ҳўжалигида сув ресурсларидан фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Иқтисодий муносабатларнинг энг заиф иштирокчилари – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ҳисобланади.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш давлатимиз тараққиёти учун моддий-техник базани яратишда катта аҳамиятга эга. Атроф-муҳитни зарарли моддалар билан ифлосланишини бартараф қиладиган ва улкан сув заҳирасини яратадиган саноат сув таъминоти эҳтиёжлари учун оқава сувларни тозалаш технологияларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш масалалари алоҳида долзарблик касб этади. Аммо, биринчи навбатда, тошқиннинг олдини олиш ва унинг таъсирини назорат қилиш чораларига, шунингдек, зарур бўлганда чўкинди қатламини назорат қилишга эътибор қаратиш лозим.
Кези келганда шуни айтиб ўтиш жоизки, Парламент ҳам сув масалаларида бефарқ эмас. Хусусан, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда экологик ҳолатни яхшилаш борасида эълон қилинган грант танловларида қатнашган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг грант лойиҳалари Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, молиялаштирилмоқда.
Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондида 2020 йилда ҳам ушбу йўналишда грант танловларини эълон қилиш ва келиб тушган лойиҳаларни молиялаштириш имконияти мавжуд.
Хусусан, 2019 йилда давлат гранти танлови ғолиблари бўлган Фарғона вилояти “Оқжар чашмаси” ва “Шоҳимардонободсув” нодавлат нотижорат ташкилотларининг лойиҳалари амалга оширилди.
“Оқжар чашмаси” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Оқжар МФЙ аҳолисини инновацион услубда тоза ичимлик суви билан таъминлаш ёки ҳар бир хонадонда тоза сув” номли лойиҳаси Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ давлат гранти танлови ғолиби деб топилган ва 29,5 миллион сўмга молиялаштирилган. Натижада, лойиҳа доирасида 1362 метр турли ўлчамдаги полиэтилен сув қувурлари сотиб олиниб, “Оқжар”, “Эсанак”, “Журган” ва “Ялтир” қишлоқларида жами 1382 метр сув тармоқлари тортилди ва 116 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Ҳудуддаги 116 та хонадон, 2 та мактаб, қишлоқ оилавий поликлиникаси, боғча ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжи узлуксиз қондирилиб келинмоқда. Бунинг учун 1 та электронасос ва электр ҳисоблагич ўрнатилган.
“Шоҳимардонободсув” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Сув - Худонинг неъмати, уни асраб авайлаш!” номли лойиҳаси Парламент комиссиясининг қарорига мувофиқ давлат гранти танлови ғолиби деб топилиб, 29,9 миллион сўмга молиялаштирилди. Лойиҳа доирасида “Калача” қишлоғида истиқомат қилаётган 1015 киши тоза ичимлик суви билан таъминланган.
Шуни таъкидлаш лозимки, келажак авлоднинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, сувдан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш, сувни тежайдиган инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сувни ифлосланишдан ҳимоя қилиш бизнинг асосий мақсадимиздир.

Шуҳрат АБДУХАЛИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати, Парламент комиссияси аъзоси.