ҚАЙТАДАН РЎЙХАТГА ОЛИНМОҚДА
“Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси” зиммасида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг, уларнинг эксплуатация қилиниши сифати самарадорлигининг сервис ва таъмирлашишларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 325-сонли “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ 2020 йил 1 мартдан бошлабреспублика бўйича тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасининг техникаларни рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) – техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналарини бериш бошланди.
2020 йил 1 март – 2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатъи назар эгасининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда олди-сотди рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштирилади.
2021 йил 1 январь – 2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси уларнинг берилган санасидан қатъи назар мажбурий тартибда амалга оширилади.
Эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома , давлат рақами белгилари, тракторчи-машанист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Ҳозирда туманимизда 2353 та трактор ва қишлоқ хўжалик техникалари мавжуд. Шўъбамизга замонавий компьютер жамланмалари келтирилиб, барча қишлоқ хўжалик техникалари, тиркамалари, янги намунадаги пластикли техник паспорт, тракторчи-машинст гувоҳномалари ягона электрон базага киритилмоқда.
Бу эса ўз навбатида нотариал идораларида, мажбурий ижро бюроларида ва тегишли давлат идораларида қисқа муддатларда ахборот алмашишни йўлга қўйиб, пировард натижада техникаларни расмийлаштиришда мулк эгаларининг қимматли вақтларини тежаш имкониятини яратади.
Бектемир НАЗАРҚОСИМОВ,
“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими
“Техника ҳолати ва агротехника тадбирларни назорат
қилиш шўъбаси” катта инспектори.