Вояга етмаган шахслар фуқаролик ҳуқуқининг субьекти сифатида
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-моддасига кўра ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар.
Бундай вояга етмаган шахс томонидан тузилган битим кейинчалик шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ёзма равишда маъқуллаганидан сўнг, у ҳам ҳақиқий ҳисобланади.
Бундан ташқари ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларининг розилиги сиз ҳам бир қанча ҳаракатларни мустақил равишда ўзлари амалга оширишлари мумкин бўлиб булар қуйидагилар:
Ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш;
фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш;
қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш;
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ўзлари мустақил тузган битимлар бўйича мустақил равишда мулкий жавобгар бўладилар.
Етарли асослар мавжуд бўлганида суд ота-оналар, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийнинг ёхуд васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномасига мувофиқ ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилиши мумкин.
Ғ.ЯКУБОВ,
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи