Яна кимлар “Давлат божи” тўлашдан озод этилди?
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ.-600-сонли Қонунига қуйидагича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, эндиликда иқтисодий судларга бериладиган даъволар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси - Ўзбекистон Республикасининг иктисодий манфаатларини химоя килишни кузлаб қилинган даъволар ва бериладиган аризалар юзасидан давлат божини тўлашдан қонуний озод қилинди.
Бундан ташқари Маъмурий судларга хам бериладиган аризалар учун Ўзбекистон Республикасининг Монополияга қарши курашиш қумитаси ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофик судлар кўриб чикиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари - ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофик судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан;
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари — ўз зиммасига юклатилган ваколатларга мувофиқ судлар кўриб чиқиши учун бериладиган аризалар юзасидан давлат божи тўловидан озод қилинди.
Шунингдек, энг асосиси «Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқукига дойр лицензия берилганлиги учун давлат божи тулашдан озод килинади.
Қолаверса, Нотариуслар томонидан «Икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиклашда давлат божи битта харакатга нисбатан ундириладиган бўлди.
Ҳулоса қилиб айтганда қабул қилинаётган қонунларимиз ҳалқимиз ва жамиятимиз ривожи учун ҳизмат қилиши шубҳасиз.
Достонбек ХУДОЙБЕРДИЕВ,
Жомбой туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири