Илгари юридик ва жисмоний шахслар тадбиркорлик ёки бошқа турдаги фаолият бошлашлари учун турли хил давлат идоралари ва ташкилотларига мурожаат этиб, талаб қилинган хужжатларни тахлаш мобайнида ортиқча ва беҳуда вақтларини сарфлашларига, оворагарчиликларга дуч келишарди. Бундай ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2018 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Эндиликда ушбу қарорга асосан маъмурий регламентлар муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари ( кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари деб:
- давлат хизматлари кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;
- улардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;
- давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро яқин идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;
- ташкилотлар фаолияти самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлаш,
- уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш каби масалалар ЯИДХП (ягона интерактив давлат хизматлари портали) учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгиланди.
2018 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларни электр ва газ, иссиқлик, сув таъминоти ва сув чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат қилишади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан фаолияти устидан ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўллаш жорий этилди.
Жасур МИСИРОВ,
туман Давлат хизматлари
маркази ходими.