ЮРИДИК СОХАДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрель кунги “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил қилиниб 2020 йил ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилинадиган бўлди.
Чунки биргина Тошкент давлат юридик университети сохаларни юқори малакали мутахассис-ҳуқуқшунослар билантаъминлаш ва мамлакатимизда юридик кадрларга бўлган эхтиёжни тўлдириш имконига эга эмас эди.
Фармонда белгиланишича юридик мутахассислар тайёрлайдиган олий ўқув юртларига қабул параметрлари худудлар ва иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий сохалар кесимида тахлил қилиниб мавжуд эхтиёжни хисобга олган ҳолда белгиланади ҳамда юридик кадрларга эхтиёжи мавжуд сохалар бу хақдаги маълумотларни Республика Адлия вазирлигига тақдим қилади.
Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши юридик сохага бўлган эътибор бўлиб кадрлар етишмовчилиги борасидаги бўшлиқни тўлдиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетларни ташкил бўлиши аҳоли учун қулайлик ҳам туғдиради.
Фармонга кўра Тошкент давлат юридик университети «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгиланди.
Шунингдек фармонда юридик факультетларни юқори малакали, замонавий таълим шакл ва услубларини эгаллаган, илмий салоҳият ва амалий иш тажрибасига эга бўлган педагог кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш ва юридик факультетларда ўқув жараёнини кредит-модуль тизими, замонавий таълим технологиялари, энг янги ахборот ва ўқув-лаборатория жиҳозларини кенг жорий этиш ва фойдаланиш асосида ташкил этиш ҳамда юридик факультет ўқитувчиларининг ҳар йили Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида, илмий-тадқиқот марказларида, қонунчилик, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органларида стажировка ўташи бўйича дастурлар тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлаш қатьий белгилаб берилган.
Ғ.Якубов,
Булунғур туман адлия бўлими бошлиғи