уларнинг вакилларини қабул қилиш тартиби
Фуқароларнинг ҳар қандай мазмундаги мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг масаласига бефарқ бўлмасдан, етарли даражада оғирини енгил қилиш бугунги кун талабларидан ҳисобланади. Шу ўринда юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш алоҳида аҳамият касб этади.
Давлат органларида, ташкилотларда, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил этилади.
Барчамизга маълумки, жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий қабулини ўтказувчи давлат органларининг, ташкилотларнинг раҳбарлари ёки бошқа мансабдор шахслари ҳар қандай масалалар, шу жумладан ўз ваколатларига кирмайдиган масалалар бўйича мурожаат этилганда қабулни рад этишга ҳақли эмас. Яъни, жисмоний шахс оғзаки мурожаат этаётганда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, юридик шахснинг вакили эса ўз ваколатларини тасдиқлайдиган ва ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган ҳолда ҳар қандай мазмундаги мурожаати этиборсиз қолдирилмаслиги зарур. Бугунги кунда давлат органлари ва ташкилотлари фуқароларимизга сифатли ва ҳолисона ҳизмат қилиши ҳамда уларнинг муаммо ва масалалари ижобий ечим топиши фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотларига бўлган ишончи оширади. Шундай экан, фуқаролар ҳамда юридик шахс вакилларининг муаммо ва масалаларига жамият муаммоси сифатида қараб, уларга ҳолисона ечим топиш ҳар биримиз учун муҳим ҳисобланмоғи лозим.
Нуриддин АБДИЕВ,
туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.