ЮРИДИК ТАЪЛИМНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ
Ҳуқуқий демократик давлатнинг асосий шарти-қонунни билиш ва унга итоат қилишдир. Бунинг учун жамиятда ҳуқуқий маданият шаклланган бўлиши зарур. Бунга ўз-ўзидан эришиб бўлмайди албатта фуқароларнинг ҳуқуқий билими, маданияти энг аввало ҳуқуқий таълим қандай йўлга қўйилганлиги билан боғлиқ.
Жамиятда адолат ўрнатилиши ҳам бир томондан ҳуқуқий билим ва маданиятга, иккинчи томондан юридик кадрлар савиясига, жамиятнинг юридик кадрларга эҳтиёжи қай даражада таъминланганлигига боғлиқ. Дарҳақиқат, мамлакатимизда бу масалаларда ўзига яраша камчилик ва муаммолар оз эмас.
Мамлакатимизда ўқув-педагогик жараёнга инновацион илғор ва халқаро таълим стандартларини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш, шунингдек таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашни назарда тутадиган юридик таълим тизимини такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, Президентимизнинг 29 апрель куни “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонида кўзда тутилган асосий мақсад ҳам мазкур муаммолар ечимига қаратилган.
Фармонда Тошкент давлат юридик университети “юриспруденция” мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса этиб белгиланаяпти, шунингдек, Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилиб, “юриспруденция” йўналиши бўйича белгиланган тартибда шакллантириладиган квоталар бўйича қабул, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов контракт асосида қўшимча қабул амалга оширилиши, давлат, ҳуқуқ ва сиёсий-ҳуқуқий фикр асосида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширадиган Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилиши назарда тутилган.
Юридик таълим ва фанни янада ривожлантиришнинг замонавий талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, ҳалол кадрлар тайёрлашни таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.
Фармонда юридик кадрлар тайёрлашнинг барча жиҳатлари аниқ кўрсатиб берилган. Юридик кадрларни тайёрлашга бюртма шакллантириш тартиби жорий этилади.Жорий ва истиқболдаги юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумларга қабул параметрлари белгиланади. Ҳар бир ҳудуд, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа кесимида таҳлил қилиш асосида, юридик кадрларга бўлган эҳтиёжни прогнозлаштирилади, унинг электрон платформаси шакллантирилади.
ТДЮУда Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилиб, унинг асосий вазифаси халқаро хусусий ҳуқуқ, шунингдек миллий ва япон, немис ҳуқуқи ҳамда бошқа ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқ тизимларини қиёсий тадқиқ қилиш асосида юқори малакали юридик кадрлар тайёрлашдан иборатдир.
Факультетнинг асосий ҳамкорлари сифатида Япония томонидан – Нагоя университети, Германия Федератив Республикаси томонидан – Регенсбург университети белгиланади. Хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказлари Факультет таркибида фаолият юритади.
Факультет негизида хорижий таълим муассасалари ва халқаро ташкилотлар билан ҳуқуқ соҳасида қўшма тадқиқот, ўқув-таълим ва бошқа лойиҳаларини ташкил этиш бўйича майдон яратилиб, ўқув жараёнга хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари фаол жалб этилади.
Фармонга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб: Ўзбекистон фуқаролари ТДЮУ магистратурасига Далат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилинади ҳамда юридик маълумотга эга бўлган шахслар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида 5 йил иш стажига эга раҳбар ходимларни магистратурага, тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсияси асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиш учун қабули қилинади.
“Юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов контракт асосда, шунингдек, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида 3 йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда қабул қилинади.
Бунадан ташқари, ТДЮУ ректорига хорижий мутахасисларни консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиш ва тегишли академик лицейнинг иқтидорли талаба ҳамда ўқувчиларига стипендия ва грантлар ажратиш ҳуқуқи берилди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларда номутахассислик фанлар сони қисқартирилиши, Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилиши белгиланди. Олий юридик маълумотга эга, юридик техникумларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимларга ўқишни тугатгандан сўнг адлия органлари ва муассасаларида тақсимот бўйича, биринчи навбатда, юридик техникумларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов контракт асосида кириш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга тест синовларисиз, суҳбат ўтказиш орқали кириш ҳуқуқига эга бўлади.
Маълумки, ТДЮУнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири бу давлат ҳуқуқи ва бошқаруви, жиноят ҳуқуқи ва процесси, фуқаролик ҳуқуқи ва процесси, табиий ресурслар ҳуқуқи ҳамда юридик таълимнинг бошқа устувор йўналишлари бўйича талабаларнинг фундаментал базавий, шунингдек амалий касбий тайёргарлигини таъминлайдиган бакалаврлар, магистрлар тайёрлашдан иборат.
Хусусан, бугунги кунда мамлакатимизда экологик муаммоларнинг ечимини топиш жараёнида ҳуқуқшуносларнинг кенг иштирокини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қайд этиш жоизки, ҳар қандай давлатнинг тараққиёти, аҳолисининг ҳаёти ва саломатлик даражаси, шунингдек миллий экологик хавфсизлиги кўп жиҳатдан табиий тизимларни барқарорлаштириш ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга боғлиқдир. Экология соҳасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, бу жараёнда ҳуқуқшуносларнинг ҳам иштирок этиши ғоят муҳим аҳамиятга эга.
Шу боис, фуқароларимизнинг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф табиий муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, табиий ресурсларнинг барча мажмуини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳуқуқларини сўзсиз таъминлашга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштиришда бор куч ва салоҳиятимизни ишга солишимиз зарур.

Бугун ҳаёт кўрсатмоқда, барча соҳаларни, шу жумладан экологик масалаларнинг ҳуқуқий асосларини яхши биладиган етук ҳуқуқшуносларга эҳтиёж катта.
Шуҳрат АБДУХАЛИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати