Вазирнинг биринчи ўринбосари Булунғур туманига ташриф буюрди
Бугун 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Булунғур туманидаги маҳаллаларга ташриф буюрди.
Ташриф давомида тумандаги хотин-қизлар билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида тумандаги хотин-қизлар билан ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Вазир ўринбосари шунингдек, 29 апрель куни кучли ёмғир ёғишидан зарар кўрган “Ғўбдин” маҳалласидаги 2 нафар хонадонга ташриф буюриб, вазиятни яқиндан ўрганди. Оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, улар қандай масалаларда ёрдам кераклиги, нима муаммолари борлиги билан қизиқди.