ЛОЙИҲАДА ФАОЛ
Туманимизнинг "Volontyor yoshlar" и ҳам юртбошимиз томонидан илгари сурилган “САҲОВАТ ВА КЎМАК” лойиҳасида фаол иштирок этмоқда. Саҳоват, кўмак-бу тушунчалар инсонда жуда катта ҳаяжон пайдо қилади. Кимгадир ёрдаминг тегса, кимгадир кўмаклашсанг – бу қалбингни ўзгача тўлқинлантирар экан.


Мен Булунғур туманида "Volontyor yoshlar" билан биргаликда халқимизга хизмат қилаётганимдан жуда бахтлиман. Шу пайтга қадар ушбу лойиҳа асосида туманимизда истиқомат қилувчи юзлаб ижтимоий кўмакга муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва моддий кўмаклар беришга эришилди.
Камолиддин ҒАППАРОВ,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси