“САҲОВАТ ВА КЎМАК” ЖАМҒАРМАСИ
Булунғур туманида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси фондига қарийб 50 миллион сўм маблағ келиб тушди. Маблағ кимлар томонидан ўтказилди?
Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг ташаббусига кўра старт олган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати лойиҳаси жойларда тадбиркорлар томонидан ҳайрихоҳлик билан кутиб олинди. Лойиҳа доирасида тадбиркорлар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда коронавирус пандемияси даврида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолган оилаларга уч ой давомида ёрдам қилиш вазифасини зиммасига олмоқдалар. Бунда ҳар бир оилага 19 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш кўзда тутилган бўлиб, маҳсулотлар миқдори оилада яшовчи кишилар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Умумхалқ ҳаракатида иштирок этиш истагини билдирган тадбиркорлар ушбу маҳсулотларни Булунғур туман “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси штабига етказиб бермоқдалар. Шунингдек, айрим тадбиркорлар ва ташббускор ҳомийлар учун жамғарманинг махсус ҳисоб рақами очилган бўлиб, сўнгги маълумотларга кўра, жамғарма ҳисоб рақамига бугунга қадар 50 миллионга яқин маблағлар келиб тушган. Жумладан, АТ Халқ банки Булунғур филиали томонидан 610 000 сўм, “Агробанк” АТБ Булунғур филиали томонидан 18 130 000 сўм, Муҳаббат Бегойим Раънобону ф/х томонидан 40 000 сўм, Рустамов Лочинбек даласи ф/х томонидан 50 000 сўм, Булунғур туман Маданият бўлими томонидан 200 000 сўм, “Туронбанк” Самарқанд вилоят бўлими томонидан 30 000 000 сўм маблағлар ўтказиб берилган.
Ушбу маблағларга белгиланган 19 турдаги маҳсулотлар харид қилиниб, аҳоли хонадонларига етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, Булунғур тумани “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳомийлик қилиш учун реквизитлар:
Сўмда:
МФО 00727
ИНН 200730574
Шхб 20212000500433732005
АТ Халқ банк Булунғур филиали
Валютада:
МФО 00727
ИНН 200730574
Шхб 20212840400433732001
АТ Халқ банк Булунғур филиали