ВАҚТНИ БЕҲУДА ЎТКАЗМАЙМИЗ
Ҳаммамизга маълумки, юртимизда қайд этилган коронавирус инфекцияси туфайли мамлакатимиздаги барча ўқув муассасалари вақтинча ёпилди. Албатта, бу ҳукуматимизнинг ёш авлодга кўрсатган ғамхўрлигидир. Зеро, фарзандларимиз - келажагимиздир. Айни пайтда буни чуқур ҳис этган ўқувчиларимиз ҳукуматимизга чин дилдан миннатдорлик билдирмоқда. Шу билан биргаликда улар уйда бўш ўтирмай, мустақил дарс қилмоқдалар, телевидение орқали намойиш этилаётган турли кўнгилочар дастурларни мириқиб томоша қилишмоқда. Шунингдек, бўш вақтларида бадиий ижод билан шуғулланмоқда. Шеър ва кичик ҳикоялар ёзмоқда. Буни телеграммимизга йўлланаётган хатлардан ҳам билса бўлади.
“Булунғур ҳаёти” газетаси таҳририяти баъзи бир камчиликлари бўлсада, уларни рағбатлантириш мақсадида туманимизда ижод қилаётган ўқувчиларнинг шеърларини бериб боришга қарор қилдик.
КИТОБ
Ҳар бир сўзи дур-у гавҳар,
Билимга кондир китоб.
Хазинадан қимматлидир,
Тўла жавоҳир китоб.
Китоб бизга билим берар,
Уни асраш бурчимиз.
Олам-олам маъно олар,
Ўқиган ҳар ўғил-қиз.
Мен севган китоблардан,
Ташкил топган жавоним.
Ўқисам севинаман,
Китоб жон-у жаҳоним.
Кутубхонам бир олам,
Унда китоблар кўпдир.
Китобларнинг саноғи йўқ,
Улар бизга чин дўстдир.
Улуғбек ЎРОҚБОЕВ,
45-умумтаълим мактабининг
5-“а” синф ўқувчиси.