Кутубхона – зиё маскани. Бу масканда ишлаётганлар эса китобсеварларга билим ва маънавият тарқатувчилардир. Кутубхоначиларнинг касбий маҳорати ва ижодий салоҳиятини ошириш, илғор тажрибаларини оммалаштириш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтириш жамиятга фақат наф келтиради. Шу боисдан республика миқёсида “Ахборот-кутубхона муассасасининг энг яхши мутахассиси – 2018” кўрик-танлови ўтказилди. Унда вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси Булунғур туман филиали кутубхоначиси Насиба Ҳакимова ҳам муваффақиятли қатнашиб, учинчи ўрин соҳиби бўлди.
Ғолиб кутубхоначи танлов ташкилотчилари томонидан диплом, китоб ва планшет ҳамда яқинда Хоразм вилоятида ўтказиладиган яна бир тадбирда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи сертификат билан тақдирланди.
Зафар ҒАФФОРОВ.