Аввалги йилларга қараганда 2017-2018 йилларда аҳолига электр энергияси ва таббий газ етказиб берилиши узлуксиз амалга оширилмоқда. Шундай бўлсада аҳоли истеъмолчилари орасида миллий бойлигимиз бўлган энергия ва газдан масъулиятсизлик билан, ўзбошимчалик қилиб, ноқонуний фойдаланаётганлар, фойдаланилган элекр ва газ ҳақини ўз вақтида тўламаётган истеъмолчилар учраб турибди.
Ҳозирда туманимизда электр энергияси бўйича 32590 та, 4203 та табиий газ бўйича ҳамда 5130 та сув бўйича истеъмолчилар мавжуд бўлиб, шундан аҳоли истеъмолчиларининг 13079 тасида электр энаргиясидан дебитор қарздорлиги 2 миллиард 415 миллион. сўмни, табиий газ бўйича 6 миллиард сўмдан кўпроқни, сув бўйича 10 миллион. сўмни ташкил этмоқда.
Бўлимимиз томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида жами 11977 та қарздор истеъмолчиларга қарздорликларни бартараф этиш бўйича жами 2 миллиард 699 миллион сўмлик талабномалар тарқатилди. Шунингдек, 904 та ҳолатда иш берувчиларга жами 346 миллион сўм қарздорликни иш ҳақидан ушлаб қолиш ҳақида талабномалар жўнатилди. Бундан ташқари энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида 464 та ҳолатда тегишли тартибда ҳуқуқбузарларга нисбатан далолатномалар расмийлаштирилди.
Дебитор қарздорликларини ўз вақтида тўламаганликлари сабабли 2666 та хонадон электр энергияси ва табиий газ тармоғидан узилган бўлиб, шундан 2025 таси қарздорликларини бартараф этиб, қайта улов учун 794 миллион сўм маблағлар ундиришга эришилди. Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида тумандаги жами 10657 та ҳисоблагичлар муҳрланган. Амалга ошираётган ишларимизнинг барчаси аҳоли фаравонлигини оширишга қаратилган.
Баҳодир АБЖАЛОВ,
мажбурий ижро бюроси
туман бўлими қарздорликни судгача
ундириш шўъбаси катта инспектори.