Ўқитувчилик касбини эгаллаб, фарзандларимизга таълим-тарбия бераётган заҳматкаш инсонлар бор. Биз уларнинг бугунги кун талабига мос бўлишини хоҳлаймиз. Замон билан ҳамнафас, ахборот технологияларидан хабардор билимдонлари ҳам кам эмас.
Бугунги кун ўқитувчисининг мақсад ва вазифаси билимли, маданиятли, ватанпарвар, дунёқараши бой ёшларни тарбиялашдир. Шунингдек, улар ижодкор бўлмоғи, ота-оналар билан ҳам ишлай оладиган, ўз соҳасини чуқур тушунадиган, психологиядан ҳам хабардор, янги услубларни тадбиқ эта оладиган бўлиши керак.
Ўқитувчи бўлиш учун ал-Фаробий бобомиз шундай деган эди:
Ўқитувчи – яратгандан ўзига айтилганни етук тушуна оладиган, кўрган, эшитган ҳамда билганларини хотирасида яхши сақлайдиган ва ёдидан чиқармайдиган, тез илғаб оладиган ақл соҳиби бўлади. Жуда сабрли, интилувчан, эл-юртга эзгуликни раво кўрадиган бўлиши керак.
Тарбия эса доноликни талаб этади. Бу вазифани фақатгина билимли, саводли мутахассисларгина амалга ошира олади. Ёш авлодга таълим-тарбия беришни мақсад қилиб олган ўқитувчилар дарс жараёнларини илғор, илмий-услубий методлардан самарали фойдаланиб дарс ўтмоғи керак.
Ҳазратқул САФАРОВ,
фахрий ўқитувчи,
халқ таълими аълочиси.