Ҳаётий, оддий кузатишлар инсон қонининг сирли хусусияти борлигини қадим давлардаёқ кўрсатган. Ибн Сино «Тиб қонунлари»да қон инсон танасининг «бирламчи шарбати», унинг асосий вазифаси «танани овқатлантириш», деб ёзган эди.
Дарҳақиқат, қон бебаҳо хазина, у инсон танасида энг муҳим вазифани бажаради, ҳаётий муҳим органларда ўз вазифасини адо этади. У кеча-кундуз ноёб дори сифатида касалхона ва туғруқхоналарда ишлатилиб келинмокда.
Одам танасида 4-5 литр қон бўлади. Қоннинг кимёвий таркиби жуда мураккаб ва киши танасида хилма-хил вазифаларни бажаради. Ҳозирги замон тиббиёт амалиётида донор қонини беморга қуйиш кенг қўлланилади. Донор қони беморлар учун асосий ва зарур дори ҳисобланади.
Табиийки, бирор киши касал бўлиб қолса унинг саломатлиги тўғрисида шифокорлар билан бирга қариндош-уруғлари, ёру-дўстлари ва ҳамкасблари ҳам қайғуришади. Донорлар ҳам, худди қариндош-уруғ, яқин одамдек беморларга ўз қонини ҳадя қилиб, уларга ҳаёт бағишловчи олийжаноб кишилар ҳисобланади. Бутун умрини донорликга бағишлаган ва беморларнинг қондош дўстига айланган меҳридарё кишилар бизда оз эмас.
Шуни унутмаслик керакки, узоқ йиллар давомида қон бериш донорлар меҳнат қобилиятини пасайтирмайди, соғликларига асло зарар қилмайди. Аксинча, қон бергандан кейин донорлар ўзлрини яхши ҳис қиладилар ва меҳнат фаолияти ҳам ошади. Соғлом одамнинг 400-500 миллилитр қони йўқолиши унинг соғлигига асло зарар қилмайди. Шундай экан, гавда оғирлигининг 1/13 қисмини ташкил этувчи қоннинг бир қисмини аҳволи оғир беморга ҳадя қилиш кишига хос олийжаноб фазилатлардан ҳисобланади. Ҳар бир соғлом одам донор бўлиши мумкин. Донор бўлиш ниятидаги киши, албатта, врач текширувидан ўтиши, фақат соғлом бўлгандагина қон топшириши мумкин. 18-60 ёшли хотин-кизлар ва эркаклар донор бўла олишади.
Ҳозирги замон илм-фанининг ютуқлари жуда юқори бўлишига қарамай, инсон қонига ўхшаш, унинг ўрнини босувчи шифобахш дори, яъни «сунъий қон» кашф этилганича йўқ. Шундай:экан, ўз қонининг бир қисмини бирор оғир дардта чалинган кишига бериб, уни ҳаётга, меҳнатга. оила ва дўстлар бағрига қайтаришни ўзининг шарафли бурчи, деб билган донорлар ҳар қанча таҳсинга арзииди.
Нигора СУЮНОВА,
вилоят Қон куйиш маркази шифокори.
Назира ЁРМАТОВА,
ТТБ қон қуйиш бўлими шифокори.