Туманда, жорий 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари умумий сони 656 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 616 тага етди.
Янгидан ташкил этилган 69 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни 17 таси саноат соҳасига, 18 таси савдо соҳасига, 20 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 2 таси қурилиш соҳасига, 5 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 2 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига ҳамда 4 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 7 тани ташкил этиб, шудан 1 таси хорижий корхона ҳисобланади.
Шерқўзи БОТИРОВ,
туман статистика бўлими
етакчи мутахассиси.