Туман Тиббиёт бирлашмаси ва “Саломатлик маркази” ҳамкорлигида кўп тармоқли марказий поликлиника ҳудудида “Саломатликни тарғибот қилиш” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган вилоят наркология диспансери шифокори Ғулом Равшанов ва ҳамшира Ҳавасхон Рашидовалар “Гиёҳвандлик – аср вабоси”, Қирқшоди маҳалласи фаоли Мамасидиқ Ҳамидов ҳамда “Саломатлик маркази” мудираси Зиёда Саттаровалар “Ўз соғлигингни ўзинг асра” мавзуларида маъруза қилишди.
Раббим ҲОТАМОВ.