- Ушбу савол катта кўчадан ўтиб бораётган нотаниш кишига берилаяпти, - дейди “Қирқ Шоди” МФЙ раиси Мамарасул Яқубов. - “Ўз уйингни ўзинг асра” деган давр талаби асосида маҳалламиз марказидан ўтган уч томонлама катта йўлда ўрнатилган 16- жамоатчилик назорат постидаги навбатчи ҳар қандай бегона одамга шу савол билан мурожаат қилаяпти.
- Маҳалламиз марказидан қўшни Жомбой тумани, атрофимиздаги маҳаллалардан ташқари, буёғи Жиззах вилоятининг Бахмал туманига йўловчилар вақт-бемаҳал ўтиб туришади.
- Ҳар қандай кўринишдаги нохушликларнинг олдини олиш мақсадида бу постда жамоатчилик асосида маҳалла жамоатчилик тузилмаси раҳбари, посбон Бахтиёр Жонибеков раҳбарлигида маҳалламизнинг уюшмаган ёшларидан Жавлон Қувватов, Шерзод Имомқулов, Арслон Умурзоқов, Фазлиддин Нарзуллаевлар тунги навбатчиликда сергак бўлиб туришибди. Бу иш участка профилактика инспектори Азиз Раббанақулов назорати остида амалга оширилмоқда.
Раббим ҲОТАМОВ.
Суратда: навбатчи Бахтиёр Жонибеков маҳалла ҳудудидан ўтаётган йўловчи ҳужжатларини кўрмоқда.