Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 14 январдаги 17-Қ-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги "Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Туманда давлат мулки бўлган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ер ажратиш ва экинларни жойлаштиришда шаффофликни таъминлаш, ернинг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган замонавий инновацион ва ресурстежамкор технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулот ишлаб чикариш ҳажмларини кўпайтириш, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистоп Республикаси Қонунининг 6 ва 25 моддаларига асосан:
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Самарқанд вилояти ҳокимининг 2019 йил 14 январдаги 17-Қ-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги "Фермер хўжаликлари ва бошка қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 14-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида"ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
- фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича туман ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага мувофиқ;
- фермер хўжаликлари ва бошқа қишлок хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш масалалари бўйича секторлар бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Ашуров Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлок хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича туманлар ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) икки кун муддатда ташкил этилишини таъминласин.
4. Туман ишчи гуруҳи фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини мақбуллаштиришни фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган талабларда белгиланган тартиб асосида олиб бориш, бунда:
- ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами - 20 гектар;
- боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларинииг энг кам ўлчами - 10 гектар;
- сабзавотчилик ва полизчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкалари майдонларининг энг кам ўлчами - 5 гектар;
чорвачилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари ер участкаларининг ҳажмлари қонунчиликда белгиланган тартибда мавжуд шартли бош сонидаи келиб чиққан ҳолда белгиланиши юзасидан ўрнатилган тартибгаамал килсинлар.
5. Ҳудудларга бириктирилган туман ишчи гуруҳи жойларга чиққан ҳолда ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда:
- фермер хўжаликлари ва бошқа қишлок хўжалиги корхоналарининг ягона рўйхатини шакллантириб, уларга ажратилган ер участкаларидан мақсадли фойдаланилаётганлиги ва ер ижара шартномаси шартларига риоя этилаётганлигини;
- ишлаб чиқариш фаолиятини, тузилган контрактация шартномаларининг бажарилишини, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисоб варақлари орқали айланишини, дебитор-кредитор қарздорликлари ва молиявий ҳолатини;
- фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятида қўшимча тармоқлар ташкил этилганлигини, талаб этиладиган зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатлар билан таъминланганлик даражасини, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил килсин.
Бунда, фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган таҳлилларда ҳар бир туманнинг аҳоли зичлиги ва иш билан таъминланганлик даражаси, хўжаликларнинг ихтисослашуви (ғаллачилик, ғаллачилик ва сабзавотчилик, боғдорчилик ва узумчилик, сабзавотчилик ва полизчилик) ва ўзига хос хусусиятлари алоҳида ҳисобга олинсин.
6. Белгилансинки, ҳудудларга бириктирилган туман ишчи гуруҳи сектор раҳбарлари, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари билан биргаликда ер участкаларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари фаолиятига холисона баҳо берилишига, шаффофлик, ошкоралик, очиқлик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилинишига шахсан масъулдирлар.
7. Туман прокуратураси (А.Абдураҳманов)га ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳи фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш, улар томонидан амалга оширилган ишлар натижаси бўйича мунтазам ахборот бериб борилишини таъминлаш ва ер участкаларини мақбуллаштириш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
8. Туман ҳокимининг ўринбосари Ў.Ашуров, Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т.Исмоилов), Қишлоқ хўжалиги бўлими (Б.Мавлонов) ва мақбуллаштириш жараёнида туман ҳокими заҳирасига қайтарилган ер участкаларини тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган қишлоқ хўжалиги кластерларига, экспорт қилувчи ва қайта ишловчи корхоналарга, кўп тармоқли фермер хўжаликларига ажратиш ишларини бир ой муддатда якунласин.
9. Туман Ишчи гуруҳи, эксперимент тариқасида:
а) фсрмер хўжаликлари учун ер участкалари очиқ танлов якунларига кўра ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига биноан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори асосида қабул қилинган туман ҳокимининг қарори бўйича берилиши;
ушбу қарор талабларига мувофиқ фермер хўжаликларига ер участкаларини ажратиш учун ўтказиладиган очиқ танлов барча тартиб-таомиллар билан бирга ўн кундан ошмаслиги юзасидан белгиланган тартибга қатъий амал қилсинлар.
10. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (Б.Мавлонов), Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Т.Исмоилов), Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши (А.Ҳамраев), алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш мақсадида ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин ер майдонининг 10 фоиз қисмига бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари (беда, сабзавот, полиз) жойлаштирилишини таъминласин.
11. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (Б.Мавлонов), туман Давлат солиқ иснпекцияси (К.Тенглашов), "Агрокимёҳимоя" ҲАЖ (С.Даминов), "Мароқанд нефть база" МЧЖ (М.Ҳамдамов), "Агросервис МТП" МЧЖ (Ф.Жўраев), "Агробанк" АТБ Булунғур туман бўлими (О.Турсунқулов), "Жомбойдон АЖ"га қарашли Булунғур дон қабул қилиш маскани (Б.Раджабов) билан биргаликда бир ой муддатда:
- ер ижара шартномаси бекор қилинган фермер хўжаликларининг 2019 йил ҳосили учун (кузги шудгор, кузги бошоқли дон, тўқсонбости ва бошқа экинларга) сарфланган харажатлари, етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар бўйича юзага келган қарздорликларини;
- 2019 йил ғалла ҳосили учун ажратилган имтиёзли кредитларини, шунингдек, 2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун уруғлик, кўчат ва минерал ўғитлар учун ажратилган тижорат кредитларининг қопланмаган қисмини янги ташкил этилган ёки мақбуллаштирилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига уч томонлама далолатнома асосида қайта расмийлаштириш ишларини;
- ер участкалари мақбуллаштирилган ёки янгидан ташкил этилган фермер хўжаликлари ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2019 йил ҳосилидан бошоқли дон ва пахта хомашёси етиштириш юзасидан контрактация шартномаларини, моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича шартномаларни қайтадан тузиш ишларини якунлаш вазифаси юклатилсин.
12. Туман Адлия бўлими (Б.Кенжаев), туман Давлат солиқ инспекцияси (К.Тенглашов), туман Статистика бўлими (С.Турдиев), мақбуллаштириш жараёни якуни билан фаолияти тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестридан чиқариш ишларини белгиланган тартибда амалга оширсин.
13. Мазкур қарорнингбажарилишини назорат қилишниўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими Б.Бахрамов.
2019 йил 14 январь.
Туман ҳокимининг 2019 йил 14 январдаги 20-Қ-cонли қарорига
1-илова
Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш бўйича туман Ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
1. | Б.Бахрамов | - | туман ҳокими, Ишчи гуруҳи раҳбари |
2. | Д.Шакарбоев | - | туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлар масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари |
3. | Ў.Ашуров | - | туман ҳокимининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари |
4. | И.Дониёров | - | туман Ички ишлар бўлими бошлиғи |
5. | К.Тенглашов | - | туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи |
6. | Б.Мавлонов | - | туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи |
7. | Б.Кенжаев | - | туман адлия бўлими бошлиғи |
8. | А.Хамраев | - | туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси |
9. | А.Пўлатов | - | туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
10. | С.Турдиев | - | туман статистика бўлими бошлиғи |
11. | Ж.Нарзиев | - | туман Молия бўлими бошлиғи |
12. | А.Худойқулов | - | туман Ирригация бўлими бошлиғи |
13. | Б.Мамадиёров | - | туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори |
14 | О.Турсунқулов | - | “Агробанк” АТБ туман филиали бошлиғи |
15. | Ф.Жўраев | - | “Агросервис” МТП МЧЖ раиси |
16. | М.Ҳамдамов | - | “Нефтбаза” унитар корхонаси рахбари |
17. | Ғ.Қодиров | - | Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаши устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи |
18. | С.Даминов | - | “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ туман филиали бошлиғи |
19. | И.Ўролов | - | туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси |
20. | А.Маллаев | - | Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши раиси ўринбосари |
21. | Х.Худойназаров | - | туман Ветеринария бўлими бошлиғи |
22. | А.Умматов | - | туман Давлат санитария-эпидемогия назорати маркази бош врачи |
23. | Лавозимига кўра | - | туман тижорат банклари |
24. | Б.Раджабов | - | туман дон қабул қилиш манзилгоҳи раҳбари |
25. | Т.Исмоилов | - | туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳи котиби |