ЯХШИЛАР БОР БЎЛСИН ДУНЁДА!
Фалокат оёқ остида, дейишади. Олов эса тилсиз ёв экан.
Ўтган ойда электр симидаги носозлик туфайли 5 хонали уйимиз бутунлай ёниб, деярли ҳеч нарса қолмади, ҳатто шахсий ҳужжатларимиз ҳам ҳам ёниб кетган экан. Энди уларни тиклаш керак.
Янги паспорт олиш ва бошқа хужжатларни тиклаш учун яна қанчадан-қанча ҳужжатлар талаб қилинади. Мен ҳужжатларни тиклашда амалий ёрдам сўраб туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бунёд Жўрақуловга мурожаат қилдим. Тез кунда янги паспортимни олдим. Шунингдек, бошқа ҳужжатларни тиклашимда туман ФҲДЁ бўлими мудираси Маҳбуба Муртазоева, уйимизни қайтадан тиклашда эса туман ҳокими Баҳодир Баҳрамовлар зарур ёрдамларини аяшмади. Қариндошлар ва қўшнилар ҳам ёрдамлар кўрсатишди.
Бундай яхши инсонлардан чексиз миннатдорман, уларни дунё тургунча туринг, деб дуо қиламан!
Зокир МИРЗАБОЕВ,
Мингчинор МФЙ,
Қоракамар қишлоғи.