"MONGOLLRALLI -2019” АКЦИЯСИ ИШТИРОКЧИЛАРИ – БУЛУНҒУРДА
Италиялик “Cool Eapth” халқаро нодавлат-нотижорат ташкилоти томонидан уюштирилган “Монгол Ралли – 2019” хайрия акцияси иштирокчилари Булунғур туманига етиб келишди.
Жорий йилнинг 21 июлида Италиядан йўлга чиқиб, Австрия, Грузия, Озарбайжон, Эрон, Туркманистон орқали 12 минг километр йўлни автоуловда босиб ўтган италиялик пойгачиларни Булунғур ҳудудида туман жамоатчилиги вакиллари кутиб олишди.
- Нодавлат-нотижорат ташкилотимиз йўқолиб бораётган ўрмонларни асраш, ер сайёрасининг глобал исиш жараёнининг олдини олиш, дунё халқларининг экотузилма муносабатини ўзгартириш ишлари билан шуғулланади, - дейди Италиялик Деннис Пески. - Шунингдек, мамлакатлар бўйлаб ободонлаштириш борасидаги лойиҳаларимизни тақдим этамиз.
- Ўзбекистоннинг табиати, халқингизнинг меҳмондўстлиги ва самимийлиги бизда катта таассурот қолдирди, - дейди Италиялик Валерио Бачелли. Айниқса, туманингизда бизни катта тантана билан кутиб олишингиз кўнглимиз ва кайфиятимизни тоғдек кўтарди. Туман ҳокими ва кенг жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз. Юртингизнинг тарихий обидалари, сайёҳлик салоҳиятини кейинги борар манзилларимиз – Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Хитой ва Мўғилистонда, қолаверса Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам танитишни кўнглимизга тугиб қўйдик.
Эслатиб ўтамиз, Италиялик халқаро нодавлат-нотижорат ташкилотининг лойиҳаси асосида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилиниб, туманимизда “Vitis Domin
iur” хорижий корхонаси ташкил этилган. Бу корхонада томчилатиб суғориш бўйича Италия технологияси асосида ландшафтбоп ўсимликлар, кўп йиллик мевали ва манзарали дарахтлар, ноёб гул кўчатлари етиштирилади.

Ғулом ЎРОЛОВ.