Туманимизда ҳам барча даражадаги раҳбарлар ушбу шиор остида туманимиз умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йилида уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчилар ҳолидан хабар олишмоқда. Уларнинг муаммолари ўрганилиб, мурожаатлари ижобий ҳал этилиб, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Яқинда “Булунғур ҳаёти” газетаси муҳаррири, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ғулом Ўролов “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини Увайсий кўчаси 1-уйда истиқомат қилувчи 2010 йилда туғилган Мансуров Камрон Қобил ўғли оиласида бўлиб, улар ҳолидан хабар олди.
Камронжон туманимиздаги 34-умумтаълим мактабнинг 5-синф ўқувчиси. У уйида якка тартибда таълим олмоқда. Камрон билан дилдан суҳбатлашилди. Камронжон аъло-баҳоларга ўқиётганлиги, бунда мактабнинг Насиба Тошбоева, Муқаддас Муҳаммадиева каби ўқитувчилари яқиндан ёрдам бераётганлигини билдирди. Камронжон ва оиласига совға-саломлар улашилди.
