Ноябрь - “Кексалар учун туризм ойлиги”
Юртимизда кексаларни қадрлаш, қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр-оқибат кўрсатиш каби халқимизга хос юксак инсоний фазилатлар кейинги йилларда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Айниқса, сўнгги 5-6 йилда кексаларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, беморлар ҳолидан хабар олиш, ёлғиз кексаларга моддий ва маънавий ёрдам бериш, уларнинг дам олиш ва саёҳатларини уюштириш каби муҳим ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга асосан мамлакат бўйлаб кексаларнинг саёҳат қилишини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябргача бўлган кунлар “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинди.

Ушбу Қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича туманимизда ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ҳокимлиги ва туман Ёшлар иттифоқи билан биргаликда кексалар, беморлар ва ёшлар учун туманимиздаги ва вилоятдаги зиёратгоҳларга саёҳатлар уюштирилмоқда, тадбирлар ташкил қилинмоқда, беморлар ҳолидан хабар олинмоқда, моддий ва маънавий рағбатлантирилмоқда.
Масалан, Сариқипчоқ, Чорбоғ, Оқтош ва Эсонтурди маҳаллаларидаги кекса беморлар ҳолидан хабар олинди. Ҳомийлар томонидан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бемор Т.Мирзаевага ногиронлик аравачаси, Джаббарованинг уйига эшик-ромлар ўрнатилди. “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Олмазор ва Истиқлол маҳаллаларидаги бир гуруҳ нуронийлар туман ҳудудида янгидан барпо этилаётган Янги Ўзбекистон массивини, Хўжа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳини, Шероз қалъасини ва бахши бобомиз Фозил Йўлдош ўғлининг уй-музейи ва қабрларини зиёрат қилиб қайтишди. Туман ҳокимлиги ва марказий шифохона маъмурияти томонидан ташкил этилган “Эҳтиром, эъзоз, эътибор” номли катта концерт дасури тақдим этилди ҳамда эсталик совға-саломлари улашилди. Тадбир давомида санъаткорлар томонидан ижро этилган мумтоз қўшиқлар нуронийлар кайфиятини янада кўтарди.
- Таклиф этилган нуронийларниниг ҳаётдан розилиги, мамнунлиги юз-кўзларида акс этиб турарди. Улар тадбир баҳонасида яна бир бор дийдор кўришиб, ўтган кунларини ва дўстларини хотирлашди, – дейди Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг кексалар бўйича маслаҳатчиси, Нуронийлар жамоатчилиги туман Кенгаши раиси Очил Аҳмедов. – Улар бугунги дориломон кунларга шукроналар айтишди, муҳтарам Президентимизга миннатдорлик билдиришди. Турмушнинг кўп синовларини бошидан ўтказган, машаққатларни енгиб ўтиб, эл-юрт эътиборини қозонган бундай нуронийларнинг умр йўллари ёшларимиз учун ибрат мактабидир. Туманимиздаги барча нуронийларимиз нафақат ноябрь ойида, шунингдек, йил давомида ҳам доимо эътиборимизда бўлади.

Шунингдек, туманнинг Қирқшоди маҳалласи ва бошқа маҳаллалардан ташкил топган кексалар, беморлар ва ёшлардан иборат юзга яқин маҳалла вакиллари Самарқанд-Сити ва шаҳарнинг бошқа зиёратгоҳ жойларига саёҳатга бориб келишди.
Ғулом ЎРОЛОВ.