Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорига кўра “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган ёшларнинг замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 56 нафар ёшларимизга ёрдам кўрсатилмоқда. Шундан 48 нафари инглиз тили (СЕФР, ИЕЛТС)га, 8 нафари замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларни ўрганиши (Компьютер саводхонлиги, Видео монтаж устаси, График дизайн, Дастурлаш Фронтенд, Дастурлаш андроид, Дастурлаш баскенд, 3Д Мах, АвтоСАД, Ижтимоий тармоқ маркетинги СММ) бўйича ўқитилмоқда.
Туманимизда ёшларни хорижий тиллар ва ИТ соҳасини ўрганишлари учун малакали ўқитувчилар жалб қилинган. Бундан кўзланган мақсад ёшларнинг дунёқарашини ошириш, хорижий тиллар ва ИТ соҳасининг келажакда қанчалик муҳим эканлигини англашида. Ёшлар ўртасида турли хил платформалар яратиш, чекка қишлоқларда ҳам ўқув курслари, видео дарсларни тайёрлаб ўрганувчилар сонини ошириш, электрон иш топиш ва энг асосийси, ёшларимизнинг таълим олишлари учун муҳим эътибор қаратганмиз.
Рустам ОЛИМЖОНОВ,
Ёшлар ишлари агентлиги Булунғур туман бўлими
Таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ёшларнинг
ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва волонтёрлик фаолиятини
ривожлантириш бўйича бош мутахассиси.